1. Покистонда ҳукуматнинг чақириғига қарамай, кеча айрим масжидларда жума намози ўқилди. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 11 мингдан ошган.
2. Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги Миллий масжидда ижтимоий масофа сақланган ҳолда намоз ўқилмоқда.
3. Босния ва Герцеговина бош муфтийси Ҳусайн Каазович бошчилигида Сараеводаги масжидда жума намози ўқилмоқда. Мамлакат Конституцион судининг қарорига биноан ҳукумат беш кун ичида фуқароларнинг ҳаракатланишига қўйилган чекловни бекор қилиши зарур.
4. Кения пойтахти Найроби, Қуръон ўқиётган киши. Пандемия туфайли масжидлар ёпилган.
5. Наратхиват провинцияси, Таиланд. Ифторлик учун озиқ-овқат олаётган мусулмонлар.