Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пандемия туфайли дунёдаги ёшларнинг 20 фоизи ишсиз қолди

395

Коронавирус пандемияси оқибатида дунёдаги ҳар беш ёшдан бири ишсиз қолди, ишлаётганларининг бандлиги эса 23 фоизга қисқарди. Халқаро меҳнат ташкилоти эълон қилган тадқиқот натижаларида ана шундай дейилган. 

Маълум бўлишича, феврал охиридан бери ёшлар орасида ишсизлик бирданига ортгани кузатилмоқда. Бунда йигитлардан кўра қизлар кўпроқ ишсиз қолган. 

Пандемия оқибатида ёшлар нафақат ишсиз қоляпти, балки уларнинг таълим жараёни ва касбий тайёргарлиги издан чиқди, айниқса янги иш бошлайдиганлар ёки бир ишдан бошқасига ўтаётганлар учун оғир бўляпти. 

Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотига кўра, 2019 йилда ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси 13,6 фоиз бўлган. Дунёда қарийб 267 миллион ёшнинг иши йўқ, улар таълим олмаган ёки касбий тайёргарликдан ўтмаган.

15-24 ёш оралиғида бўлган ва ёлланиб ишлайдиганлар кўпинча кам ҳақ олади, норасмий тарзда ёки мигрант сифатида ишлайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус бўйича икки муҳим саволга мукаммал жавоб

529 14:20 28.10.2020

Сурияликларнинг аҳволи қандай?

342 13:45 28.10.2020

Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси Ўзбекистонда синаб кўрилади

509 19:30 22.10.2020

Афғонистон: издиҳомда аёллар ҳалок бўлди

536 18:35 21.10.2020

Мусулмонлардан ёрдам кутган христиан арбоби вафот этди

3582 15:16 21.10.2020

Эрон: коронавирус шитоб билан ёйиляпти, шаҳарлар ёпилади

617 17:45 14.10.2020
« Орқага