Пандемияга қарамай, йил бошидан буён қарийб 29 минг ўзбекистонлик ишлаш учун чет элларга кетди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, уларнинг асосий қисми – 22 116 нафари Россияга борган.
Бундан ташқари, 3354 киши Қозоғистонда, 826 киши Жанубий Кореяда, 1123 киши Туркияда, 222 киши Бирлашган Араб Амирликлари, яна 1352 фуқаро бошқа мамлакатларда иш билан таъминланди. Агентлик маълумотидан кўриниб турганидек, меҳнат муҳожирлари асосан Россияга жўнатилмоқда