Парижда “Крайтсчерч чақириғи” саммити бўлиб ўтди

20:30 16.05.2019 365

Давлатлар, технологик компаниялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Парижда бўлиб ўтган “Крайтсчерч чақириғи” саммитида интернетда террор мазмунидаги контентнинг тарқалишини тўхтатишга келишиб олишди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.  

Мазкур саммит Франция президенти ва Янги Зеландия бош вазирининг ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда интернетда терроризм тарғиботига қарши кураш чоралари маъқулланди.

“Умид қиламанки, тўққиз пунктдан иборат мазкур режа ўзгаришларни олиб келади. Муваффақиятга эришилса, террорчилар интернет-платформалардан буткул йўқолади”, – деди Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн.

Microsoft, Google ва Amazon сингари технология гигантлари “Крайстчерч чақириғи”га бефарқ қолмади. Facebook вакиллари Крайстчерчдаги ҳодисага ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида тармоққа видео жойлаштириш талабларини бузган фойдаланувчилар блоклаб қўйилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Крайстчерч шаҳри масжидларидаги теракт пайтида террорчи мудҳиш жиноятини ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри намойиш қилган эди. Шундан сўнг Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн ижтимоий тармоқлар раҳбарларини масъулиятлироқ бўлишга чақирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!