Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Парижда пичоқли ҳужум: ярадорларнинг аҳволи оғир

1921

Франция пойтахти Парижда бемаъни карикатуралари билан танилган “Шарли Эбдо” журналининг собиқ таҳририяти яқинида пичоқли ҳужум рўй берди. Би-би-сининг хабар беришича, ҳодиса тўрт киши яраланган. 

Мамлакат бош вазири Жан Кастекс жароҳат олганлардан икки нафарининг аҳволи оғирлигини маълум қилди. Ҳужумни амалга оширишда гумонланган шахс қўлга олинган. Унинг шахси ва ҳужум сабаблари ҳозирча маълум эмас. 

Ҳодиса жойини полициячилар ўраб олди, одамлардан бу ерга яқинлашмаслик сўралмоқда. 

“Шарли Эбдо” журнали пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом мазах қилинган карикатураларни чоп этган. 2015 йилнинг январида журнал таҳририятига қуролли ҳужум уюштирилган. Француз ҳукумати “Шарли Эбдо” журналининг ислом пайғамбари ва мусулмонларни таҳқирловчи карикатураларини сўз эркинлигига йўйган.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Парижда жазоирликлар қатлиомга учради

1032 18:20 17.10.2020

Яҳудийларни қутқарган Париж имоми

1640 12:05 10.10.2020

Германия: “Чечен қўмондоннинг ўлдирилишида Россия ҳукуматининг қўли бор”

1091 09:25 08.10.2020

Франция президенти: “Динни ҳақорат қилиш – эркинлик”

2869 19:35 02.09.2020

Макрон Ливан ҳукуматидан ислоҳот ўтказишни талаб қилди

324 17:00 02.09.2020
« Орқага