Янгиликлар

Партия раҳбари ўринбосари шоколад туфайли катта жарима тўлади

1649

Швеция социал демократик партияси раҳбар ўринбосари Мона Саҳлин хоним ишдан уйига қайтаётиб, маркетга кирди ва пештахталарга чиройли қилиб терилган «Toblerone» шоколадларига кўзи тушди. Шоколаднинг бир қутиси 10 евро турар экан. Ҳамёнидаги нақд пулини ҳисоблаб кўрса, етарли эмас. Лекин нафсига қарши боролмади. Бир қути шоколад харид қилди ва пулини карточка орқали тўлади.

Орадан бир неча кун ўтиб, айни шу шоколадлар туфайли Мона хоним устидан жиноий иш очилди. Чунки хоним ўша шоколадларнинг тўловини партия номига очилган тўлов картасидан тўлаган, яъни давлатга 10 евро зарар келтирган эди. Суд бошланди. Швеция газеталари бу шов-шувли воқеани сурункали ёритиб бордилар. Бу воқеа таҳлили ҳатто Америка газеталари саҳифаларидан ҳам жой эгаллади ва дунё сиёсатчилари тарихига «Toblerone воқеаси» номи билан муҳрланди. Мона хоним айбини тан олди ва партия ҳисобига ўз хоҳиши билан 15000 крон тўлади. Журналистларга берган интервьюсида бу қилмишидан жуда пушаймон бўлаётганини, виждон азобида қолганини ва маълум вақтга қадар сиёсатдан кетмоқчилигини маълум қилди...

Орадан икки йил ўтгачгина Мона Саҳлин сиёсатга қайтди ва бир неча йил астойдил меҳнат қилиб, Швеция социал демократик партияси тарихидаги илк аёл раҳбар бўлди. Эслатиб ўтмоқчиманки, Мона хоним ўша «машъум» шоколадни сотиб олаётган вақтда пулини партия тўлов картасидан тўлаётганини ўша маркетга харид қилиш учун кирган бир журналист кўриб қолган ва «Expressen» газетаси ўтказган текширувлар туфайли суд иши бошланган эди...

Хулоса ўзингиздан!

Дилфуза Комил

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рўмол тақиқидан сўнг рўмол ўрайдиган қизларнинг сони кўпайди

1030 14:20 19.02.2020

Швециянинг энг йирик черкови хатнани қўллаб-қувватлади

776 09:28 11.02.2020

Швецияда исломофобия: Қуръони Карим йиртиб ташланди

1239 16:20 27.01.2020

Швециялик мусулмон бўлмаган ўқитувчилар ҳижоб ўради

1222 17:40 20.01.2020

Уриб туширилган самолёт учун беш давлат Эрондан товон пули талаб қиляпти

713 11:43 17.01.2020

“Масжидларнинг барига ўт қўйиш керак!”

1707 09:30 16.12.2019
« Орқага