Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пашинян КХШТ якуний декларациясини имзолашдан бош тортди

580

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити якунлари бўйича декларация, шунингдек, Арманистонга ёрдам кўрсатиш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан бош тортди

«Уларнинг лойиҳалари «етарлича якунлангани йўқ ва бу шаклда мен ушбу ҳужжатларни имзолашга тайёр эмасман», — деди Пашинян 23 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган учрашувда.

У рад этишини КХШТ томонидан Озарбойжоннинг Арманистон ҳудудий яхлитлигига қарши «тажовуз»ига «аниқ сиёсий баҳо» берилмагани билан изоҳлади.

«Биз бугунги кунгача Озарбойжоннинг Арманистонга бўлган тажовузига КХШТнинг муносабати бўйича бир қарорга кела олмаётганимиз ачинарли. Бу бизнинг мамлакатимиз ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам КХШТ обрўсига катта путур етказмоқда», — дейди Арманистон ҳукумати раҳбари.

Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Арманистон бош вазири Ереван ва Боку ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича КХШТ фаолиятини «фиаско» деб талқин қилишга мойил эканлигини айтди.

Пусковнинг қўшимча қилишича, бу Арманистон томонининг нуқтайи назари, Арманистон томони вазиятга шундай қарашга ҳақли.

КХШТга аъзо Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Тоғли Қорабоғдаги кескинлик бир неча бор қуролли тўқнашувлар босқичига етиб келди.

2022 йил сентябр ўрталарида Ереван Озарбойжон қуролли кучлари Арманистон ҳудудига ўт очганини маълум қилди. Никол Пашинян икки томонлама келишув доирасида КХШТга ва бевосита Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Арманистон-Озарбойжон чегарасида вазият кескинлашгани сабабли Арманистонга миссия юборишга қарор қилинди. Ереванда кўпчилик бундай реакциядан норози бўлиб, буни етарли эмас деб ҳисоблади.

1992 йилдан бери постсовет давлатлари ўзаро қуролли тўқнашувларнинг олдини олиш ва бир-бирини ташқи душманлардан ҳимоя қилиш мақсадида Коллектив хавфсизлик шартномасини имзолаган. Бу вақт ичида бир қанча давлатлар – Озарбойжон, Грузия ва Ўзбекистон келишувдан чиқиб кетди. Ҳозирда КХШТга Арманистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларус киради. Битим иштирокчилари КХШТ фаолияти самарадорлигига бир неча бор шубҳа билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путин Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларини Россияга чақирди

592 07:50 25.10.2022

Пашинян Путин ва Макронга сим қоқди 

480 13:15 13.09.2022

Пашинян: Туркия билан келишиш учун барча ишни қилишимиз керак

538 17:19 13.04.2022

Путин Пашинян билан қўнғироқлашди 

1086 16:50 17.03.2022

Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Пашинян ва Алиевнинг учрашуви ҳақида маълум қилди

13404 19:05 24.10.2021
« Орқага