Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пашинянга мухолифатнинг таҳдиди кучаймоқда

683

Aрманистон полицияси бугун ўз баёнотини эълон қилиб, унда мухолифат тарафдорларини жамоат тартиби меъёрларини бузишдан тийилишга чақирган. Ушбу даъвода бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилувчи мухолифат кучлари томонидан сешанба куни режалаштирилган норозилик намойишлари назарда тутилган.

Ўтган ҳафта Еревандаги норозилик митингда 16 партия ҳукумат раҳбарига ултиматум - ихтиёрий равишда 8 декабр куни тушга қадар истеъфога чиқишини талаб қилган эди. Aкс ҳолда, оппозиция республиканинг асосий шаҳарларидаги кўчаларни тўсиб қўйиш, фуқароларнинг оммавий норозилигини келтириб чиқаришлари ҳақида айтиб ўтган.

Aрманистон Ички ишлар вазирлиги ҳеч ким фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини ифода этиш эркинлигини чеклаш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлаган, аммо намойишчилар бошқа одамларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини унутмасликлари кераклиги ҳам эслатган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фуқаролар ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилиши, кўчаларни тўсиш билан жамоат тартибини бузиши, маъмурий жазога тортилишига олиб келиниши билан огоҳлантирган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, 16 партия ултиматум муддати тугагандан сўнг дарҳол ваъда қилинган итоатсизлик ҳаракатларини бошлашни режалаштирмоқда.

3 декабр куни Aрманистон оппозицияси ўтиш ҳукумати раҳбари лавозимига ягона номзод тўғрисида қарор қабул қилган. Номзод собиқ бош вазир ва мудофаа вазири, Республика жамоат кенгашининг собиқ раҳбари Вазген Манукян эди. Ўтган шанба, 5 декабр куни Еревандаги Озодлик майдонида асосий талаб - Никол Пашиняннинг зудлик билан истеъфога чиқиши бўлган умуммиллий митинг бўлиб ўтган эди. Мухолифат баёнотларига кўра Вазген Манукян ўтиш даври ҳукумати бош вазири бўлиши биланоқ, партиянинг фаолиятини тўхтатади. Аввалроқ у навбатдаги парламент сайловларида қатнашмасликка ҳамда мухолифат ҳокимиятга келганидан бир йил ўтиб ўтказишни режалаштирган ғайриоддий сайлов кампанияси натижаларига кўра, ҳукумат раҳбари лавозимига номзод сифатида қатнашмасликка ваъда берган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

936 10:30 02.03.2021

Арманистонда ҳарбий тўнтаришга уриниш: Ереванда нималар бўляпти?

928 15:22 25.02.2021

Арманистон: Пашинян истеъфо бермагунча намойишлар тўхтамайди 

392 12:03 22.02.2021

Тоғли Қорабоғ можароси ҳамон ҳал бўлмадими?..

1169 11:05 12.01.2021

Путин Пашинян ва Алиевни Кремлга чақирди

1038 21:36 11.01.2021

Пашинян бош вазир курсисини бўшатишга тайёр

741 12:10 26.12.2020
« Орқага