Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

1299

Охирги кунларда ахборот майдонида КХШТ мавзуси яқинда "Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти" саммитининг якуний декларациясини имзолашдан бош тортган Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг демарши контекстида муҳокама қилинмоқда. Россия оммавий ахборот воситаларида тўсатдан Украинага қарши "махсус ҳарбий операция"да Россияни КХШТ кучлари қўллаб-қувватлаши масаласи кун тартибидан чиқарилмагани ҳақида мақолалар пайдо бўла бошлади.

КХШТ Украинадаги урушга Россия тарафида туриб аралаша оладими? Бу саволга Россиялик таниқли ҳарбий эксперт Павел Фелгенгауер қуйидагича жавоб берди: 

- Албатта, гарчи мен у давлатларда бунга имкониятни кўрмаётган бўлсамда КХШТга аъзо давлатларда бундай имконият бор. Бироқ, Беларус де-факто ўз ҳудудини тақдим этган ҳолда аллақачон иштирок этмоқда. Аммо, дейлик, Арманистон Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашишга умуман тайёр эмас. ОДКБга аъзо бўлган Марказий Осиё давлатлари ҳам урушга қўшилиши мантиққа тўғри келмайди. Умумий бир ташкилот сифатида барчаси биргаликда урушга қўшилиши умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. КХШТ деярли ҳеч қачон биргаликда ҳаракат қилмаган. Бу шунчаки Россиянинг айрим собиқ Совет республикалари билан иттифоқидир.

Россия Федерацияси мажбурий равишда КХШТнинг ҳар қандай йиғин, шу жумладан машқларда иштирок этади. Бошқалар қўшилиши ёки қўшилмаслиги мумкин. Бу Шимолий Атлантика иттифоқидаги Америка ҳукмронлигига (шунингдек, КХШТда Россия ҳукмронлигига) қарамай, НАТО қандай ишлашига деярли ўхшамайди. Аммо айтинг-чи, ўша Тожикистон ва Беларуснинг умумий манфаатлари нима? Қирғизистон ва Қозоғистон Арманистон учун Озарбайжонга қарши уруш бошлайдими? Ёки қирғизлар тожиклар билан тўқнаш келишининг Арманистонга нима алоқаси бор? КХШТ давлатлари ҳатто умумий рақиблар билан ҳам боғлиқ эмас. Булар шунчаки Россиянинг турли томонлардан иттифоқчилари. Демак, КХШТ ўзига хос иттифоқдир.

Украинага қайтсак. Ҳа, Беларус ўз ҳудудини Россия Федерацияси учун беради, аммо қуролли кучларини эмас. Улардан фойдаланишнинг имкони йўқ, чунки Беларус армияси жуда кичик. Жанговар тайёр қуруқликдаги кучлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда 12 мингга яқин ҳарбий бор. Тўлиқ қувватли иккита оғир бригада ва ҳар бирида 2000 та махсус кучлар ва ҳаво ҳужуми бўлинмаларидан иборат учта энгил бригада. Шунингдек, иккита штатли бригада (фуқаролар офицерлик тайёргарлигидан ўтадиган ҳарбий қисм – таҳр.) борки, сафарбарликсиз улар умуман жанг қила олмайди. Минск эса Беларусда сафарбарлик бошлашни, фуқароларга қурол тарқатишни истамайди. Бу қурол кимга қарши чиқишини кўриш керак? Аслини олганда, Беларус сафарбарликка Россияга қараганда кўпроқ тайёр. Белоруссия уюшган ҳолда 300 000 га яқин одамни тўплаши мумкин. Аммо Лукашенко, афтидан, бундай қилишни хоҳламайди.

Беларусиянинг ҳарбий бюджети Эстонияникидан деярли уч баравар кам эканлигига ҳам эътибор бериш керак. Александр Лукашенко ҳеч қачон ўз қуролли кучлари билан қизиқмаган ва ҳеч ким билан жанг қилмоқчи эмас. 

Принципиал жиҳатдан КХШТнинг қулаши эҳтимоли катта. Украина можароси авж олгани сайин Россияни заифлаштириб боради, Россия эса КХШТнинг асосидир. Шундай қилиб, ҳаммаси оддий якун топади - Россия заифлашади ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти расмий равишда тарқатиб юборилиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

436 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1065 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1651 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1306 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

486 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

582 17:41 06.02.2023
« Орқага