Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Павел Валерьевич, инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам беринг!»

2514

Telegram  каналлардан бири  Павел Дуровдан Марказий осиёлик мигрантларни Украинадаги урушга жалб қилинишини олдини олишда ёрдам сўради.

Telegram асосчиси Павел Дуровдан Россиядаги марказий осиёлик мигрантларга Россия-Украина можаросида иштирок этмаслик ҳақида ахборот беришни сўрашди.

Дуровга мурожаат "СНГ Главное" Telegram -каналида эълон қилинган.

«Ҳурматли Павел Валерьевич,  бизга ёрдам беришингизни сўраймиз. Ҳар иккала томондан ҳам одамлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беринг. Биз сизнинг жамоангиз пандемия даврида махсус хабарлар юбориб давлатлар билан ажойиб ишлаганини биламиз», – дейилади каналда эълон қилинган постда.

Эндиликда мигрантларга ҳам шу каби махсус хабарлар юбориш кераклиги қайд этилган.

«Биз Марказий Осиё давлатлари фуқароларига махсус хабар юборишни сўраймиз. У икки тилда: уларнинг она тили ва рус тилида жўнатилиши керак», – деб таъкидланган мурожаатда.

Муаллифлар меҳнат мигрантларини алдашаётганини, айримларини пул билан сотиб олишаётганини ёки фуқаролик ваъда қилинаётганини қайд этган.

«Биласизки, Россияда фаол пропаганда кетмоқда ва Марказий осиё давлатларидан келган мигрантларни «кўнгиллилар» сафига қўшишга ҳаракат қилинмоқда. Уларнинг аксарияти етарли маълумотга эга эмас, уларни алдашмоқда, айримларини пул билан сотиб олишмоқда ёки фуқаролик ваъда қилинмоқда. Айрим ҳолатларда эса уларнинг паспортлари шунчаки олиб қўйилмоқда ва қайноқ нуқталарга жўнатиб юборишяпти», – дейилган хабарда.

Марказий Осиё давлатларидаги расмий идоралар мурожаатлари эса «пропаганданинг даҳшатли кучи» олдида ожизлик қилаётгани тан олинган.

«Павел Валерьевич, инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам беринг. Хабарлар жўнатилишига ёрдамлашинг!», – деб якунланган мурожаат.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

251 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

729 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

641 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

544 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

256 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

226 16:30 01.12.2022
« Орқага