Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Пайғамбар алайҳиссаломни тушда кўрай десангиз...

5766

Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севишимизни даъво қиламиз. Бироқ суюкли пайғамбаримизга кунига неча марта салавот айтамиз?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло амр қилган. Бу ҳақда Аҳзоб сурасининг 56-оятида қуйидагича марҳамат қилинган:  
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».

Шайх Муҳаммад Ҳасаннинг айтишича, дарс тугагандан сўнг шогирдларидан бири унга мурожаат қилиб, шундай деган: "Эй шайх, онам менга: "Шайх Муҳаммад Ҳасанга айтинг, мен билан гаплашсин" деяпти”, деди. Мен унинг уйига бордим. Уй жуда оддий, лойдан қурилган экан. Шогирдимнинг онаси етмиш ёшдан ошган кампир эди. Мен унга: «Эй она, нима бўлди? Шикоятингиз борми? Мен шифокор билан бирга келдим", дедим. У жавоб берди: "Эй ўғлим, мен касалигимни ва нима  даво бўлишини ҳам биламан". Кейин у: "Мана уч кундан бери Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрмаяпман", деди.

Мен ҳайратланиб ундан: "Сиз ҳар куни тушингизда соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрасизми?!"  дедим. У жавоб берди: "У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрмаган куним касал бўлиб қоламан".

Шайх бу аёл ҳақида шундай деди: "У ўзининг барча сўзларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зикр қилишдан тўхтамади". Шунингдек, бу шайх яна бир воқеани ҳам эслаб ўтди:

«Бир куни бир қиз олдимга келиб, тушида Пайғамбар-соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганини айтиб берди. Мен ундан ёшини сўрадим. У “ўн беш ёшда”, деб жавоб берди. Мен: "Кунига неча марта Расулуллоҳга салавот айтасан?"  деб савол бердим. У: "Пайғамбаримиз алайҳиссаломга кунига ўн минг марта салом йўллайман", деди. Шайх: "Мен унинг олдида ўзимни ўта ҳақир деб билдим!" деди.

Эй мусулмон биродарим, эй мусулмон опа-синглим, келинг ўзимизга савол берайлик: севимли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кунига неча марта салавот айтамиз?

“Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ва ъало оли саййидино Муҳаммад”

 

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пайғамбар алайҳиссаломни таҳқирлаб карикатура чизган рассом ўлди

6306 11:29 19.07.2021

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Қуръоннинг жонли кўриниши эдилар!

522 12:00 10.05.2021

Пайғамбаримизнинг Рамазон ойидаги амаллари

507 11:00 03.05.2021

Саҳобаларнинг Расулуллоҳга муҳаббати шундай эди

965 19:00 21.04.2021

Мусҳафи Усмон ва Лангар Қуръони: қай бири қадимийроқ?

1238 21:00 24.03.2021
« Орқага