Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Пайғамбар алайҳиссаломнинг такаббур бойга танбиҳлари

1642

Саъид ибн Айман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобалари билан суҳбатлашаётган эдилар. Бир камбағал кимса бойроқ кишининг ёнига келиб ўтирди. Бойга бу ёқмай, кийимларини йиғиштира бошлади.

Шунда Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам хитоб қилдилар: "Сенинг бойлигинг унга ёки унинг камбағаллиги сенга ўтиб қолади, деб қўрқаяпсанми?"

У сўради: «Эй Аллоҳнинг Расули, бойлик ёмонликми?"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа! Дарҳақиқат, сенинг бойлигинг сени оловга ва камбағаллиги уни жаннатга чақиради! – дедилар.

У деди: «Мени оловдан нима қутқаради?"

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Бунга яхши муомала қил!" – дедилар.

У одам: "Мен шундай қиламан!" деди. Аммо бу камбағал: "Менга унинг ҳожати йўқ", деди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Биродарингиз учун истиғфор айтинг ва унинг учун дуо қилинг!"

Кибр, такаббур, кибриё сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига эга шахсга нисбатан ишлатилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларидан бирида бу сифатни: «Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», деб таърифлаганлар.

Имом Ғаззолий кибрни: «У ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқанинг қадридан устун қўйиш» деб таърифлаганлар.

«Менга у фақат ўзимдаги илм туфайлигина берилгандир», деди" ("Қасас" сураси, 78-оят). 

Ҳозир айрим бойларимиз: “Мен бу бойликка ўз меҳнатим билан эришдим, ўз ақлим ва билимим билан муваффақ бўлдим”, деяётганларини эшитиб қоламиз. Асло ундай эмас, агар шундай бўлганида мактабни зўрға битирган одамнинг катта бой, аъло ўқиган одамларнинг камбағал эканликларига ҳам гувоҳмиз. Аллоҳ унинг кимлигидан қатъи назар бу дунёда  бойлик ва мартаба бераверади. Истидрож деганда, бандага озроқ муҳлат бериш, уни айни вақтда азобламаслик, сўраган ҳамма нарсасини ато этиш, хоҳлаган ишини қилишга қўйиб бериш тушунилади. Бундай кимса гуноҳ-маъсиятга ботиб кетса ҳам

Аллоҳ унга кенг ризқ, мўл-кўлчилик бераверади, қанча гуноҳи бўлсаям ҳисобсиз неъматлар билан сийлайди. Лекин фурсати етганда қаттиқ жазолайди.

Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир.

Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир.

Имом Заҳабий ва бошқа уламолар кибр гуноҳи кабира эканини таъкидлаганлар.

Одамларнинг атрофида ёки ҳузуридан тик туришини ёқтириш ҳам кибрнинг белгиларидан.

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: «Ким дўзах аҳлидан бир кишига назар солмоқчи бўлса, ўзи ўтириб олиб олдида одамларни тик тургазиб қўйган одамга назар солсин», деганлар.

Чунончи, бир бандада бойлик, ўткинчи дунё неъматлари жамланиши унинг илоҳий даргоҳдаги мартабаси баландлигини билдирмайди. Аллоҳ бандани яхши кўриши бошқа жиҳатга қараб белгиланади. Аллоҳ суйган бандага имон-эътиқод, ихлос неъмати берилади.

Мол-давлат берилган кишилар фақир-у қашшоқларни одам ўрнида кўрмай қўйган бўлса, муҳтожларни кўрганда бурнини жийириб таъби хира бўлаётган бўлса, улар хулоса қилиб олсинки, ўша камбағаллар Аллоҳнинг наздида улардан қадрлироқдир!

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг аҳволи...

881 12:00 11.09.2020

“Шарли Эбдо” аҳмоқона ишини яна такрорламоқчи

2318 18:10 01.09.2020

“Қирқ ёш Аллоҳдан бандага юборилган элчидир”

2298 12:25 01.09.2020

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати

895 21:30 30.08.2020

Қайси садақанинг ажри улуғ?

1656 18:51 23.08.2020

Муҳим таҳлил: Пайғамбар алайҳиссалом қатнашган жангларда ўлимлар фоизи нега паст?

1889 12:30 19.08.2020
« Орқага