Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Пайғамбар алайҳиссаломнинг таомдан аввалги ва кейинги дуолари

1345

(давоми, боши мана бу ерда)

Яъни таомнинг аввали ва охирида  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит булган лафзлар ва дуоларни зикр этилади.

142. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу дедилар: Бир кун бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. У зот ҳузурларига таом хозир қилинди. Мен ўша кунги таом каби аввалида, яъни емак бошлаганимизда ниҳоятда, буюк баракотли ва охирида, ниҳоятда кам баракотли таомни кўрмаган эдим.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “бу нечун?” деб савол қилдик. У зот дедилар: “Бизлар ейишни бошлаганимизда Аллоҳнинг номини зикр қилдик, ва “бисмиллаҳ” дедик, кейин келган одам “бисмиллаҳ” демай, ея бошлади. Бас, шайтон у билан бирга ейишга ўтирди. Шунинг учун таомдан барокат қочди.

И з о ҳ. Шайтон ҳам бир махлуқдир, емак ва ичмак сифатлари билан сифатланади. Бу ҳақиқат. Тушунтиришга ҳожат йўқдир. Таом егувчи танҳо “бисмиллоҳ” деб ҳам қўйса бўлади, лекин “бисмиллаҳир раҳмонир раҳим” дейиш афзалдир. Уламолар деганларки: “бисмиллоҳ”ни баланд овоз билан айтилсин, токи демаганлар десинлар. “Бисмиллаҳ” демак суннати айниядир, кифоя эмасдир.

143. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Қачон сизлардан бирингиз таом аввалида “бисмиллоҳ”ни унутиб қўйса, хотирига тушган замон “бисмиллоҳи аввалаҳу ва охираҳу”, яъни аввалида ҳам ва охирида ҳам худо номини тилга олдим, десин.  

144. Умар бин Аби Салама  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кирди. У зот қошларида таом мавжуд эди. Дедилар: Яқин кел, эй ўғилчам, ва “бисмиллоҳ” дегин ва ўнг қўлинг билан егин. Ҳамда ўз олдингдан егин.

И з о ҳ. Умар бин Аби Салама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгай ўғилларидирлар. Бу ҳадисдаги одоблар ҳаммаси суннатдур. Таом еганда аввал “бисмиллоҳир раҳмонир раҳим” дейилсин, кейин ўнг қўл билан тановул қилинсин ва ўз олдидан олсин. Баъзи уламоларнинг қавлларича, ўнг қўл билан емоқ вожибдир.

145. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомларидан фориғ бўлсалар, бу дуони ўқир эдилар. «Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва соқона ва жаъалана минал-муслимин» (Таржимаси: бизларга таомлантирган, сув ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин).

146. Абу Умома розияллоҳу анҳумо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хузурларидан дастурхон кўтарилса, бу дуони ўқир эдилар: «Алҳамду лиллаҳи ҳамдан касирон тоййибан муборакан фийҳи, ғайра муваддаъан вало мустағнан анҳу раббано» (Таржимасн: Ҳамма ҳамд Аллоҳ таолога хосдур. У шундай ҳамдки, ниҳояси йўқдир, покдур, барокатлидир. Шундай ҳамдки, на уни қўйиб бўлур ва на ундан беҳожат бўлинур. Эй, раббимиз, шукримизни қабул айла).

147. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир таомни (олти нафар саҳоба билан тановул қилиб туриб эдилар. Ногаҳон бир бадавий келиб қолди. Қолган таомнинг ҳаммасини икки луқма қилиб, тугатиб қўйди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Агар бу одам “бисмиллоҳ” деб бошлаганда эди, бу таом ҳаммаларингизга кифоя қилур эди. (Яъни, аввал “бисмиллоҳ” дейилган эди, охирида бир кишининг “бисмиллоҳ”  демай бошлашидан шайтон таомга шерик бўлди, кейин ундан барокат учди.)

148. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Аллоҳ таоло банданинг мана бу ишидан ниҳоятда хуш бўлгай: у бир луқма таом ейди ва унинг учун Аллоҳга ҳамд айтади, ё бир қултум сув ичади ва унинг учун Аллоҳга ҳамд айтади. Аллоҳумма лака-л-ҳамду ла нуҳси саноъан алайк.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ичадиган пиёлалари ҳақида баён қилинади 

149. Собит Буноний дедилар: Анас розияллоҳу анҳу бир кун бизларга бир йўғон ва темир билан қадоқ қилинган ёғоч пиёлани олиб чиқиб кўрсатиб дедилар: бу пиёла  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сув ичадиган пиёлалари эди.

И з о ҳ. Уламолар дедилар: бу пиёла Анаснинг ўғиллари Назор ўлганларида меросларининг қаторида бор эди. У саккиз юз минг тангага сотилди. Имом Бухорий ўша пиёлада сув ичган эканлар.

150. Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Мен бу пиёла билан  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимлик нарсаларнинг ҳаммасини, яъни сувни, набизни, асални ва сутни ичирдим.

И з о ҳ. Араблар хурмо, кишмиш ва бошқа нарсаларни сувга ивитиб қўйилса, набиз дейдилар.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ҳам баъзи кечаларда хурмо ва бошқа нарсаларни ивитиб қўйилар эди. Тонг отгач, уни ичар эдилар.

(давоми бор)

“Шамойили Муҳаммадия” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатий ўн саҳоба: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу (64-қисм)

122 23:29 21.01.2021

Тиловат йўналиши ҳафта ғолиблари аниқланди

133 22:36 21.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (2-қисм)

163 22:31 21.01.2021

«Шайх Салоҳдан фиқҳий сабоқлар»ни кўриб боринг!

365 20:49 21.01.2021

Биз ҳам ўзгарармиканмиз?..

739 20:00 21.01.2021

Жароҳатга масҳ тортиш ҳукми

283 19:00 21.01.2021
« Орқага