Ислом

Пайғамбар алайҳиссаломдан муҳим молиявий кўрсатма

1398

Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир киши ўзи сотиб олган меваларда мусибатга учраб, қарзи кўпайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, унга садақа қилинглар, дедилар. Одамлар унга садақа қилдилар. Лекин у ҳам қарзини адо этишга етмади. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдорларга, борини олинглар, сизга ўшандан бошқа нарса йўқ», дедилар». (Имом Абу Довуд ривояти).

Барча тадбиркорлар, қарздорлар, ҳақдорлар ҳамда ёрдамга ошиқувчи одамларга ушбу ҳадисда ажойиб маслаҳат мавжуд.

Оғир молиявий муаммоларга дучор бўлган қарздор унга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек, тушунишимиз лозимки, кишининг қарзга ботиб қолиши ҳар доим ҳам унинг масъулиятсиз, бепарво, ёлғончи ёки виждонсизлигини, фирибгар ёки омонатдор эмаслигини англатмайди, балки табиий ҳолатда ҳам бозордаги турли ўзгаришлар, иқтисодий жараёнлар сабабли ҳам қарзга ботиб қолишлари мумкин. Қарздор савдоси ва тижорати ортидан қарзларини тўлашни ният қилган бўлиши мумкин, аммо ташқи омиллар бунга йўл қўймаслиги мумкин.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздор ўз қарзларини узиши учун унга имкон борича ёрдам бериш лозимлигини тушунтирмоқдалар, акс ҳолда ҳақдорлар, унга қарз берганлар ҳам мураккаб ҳолатга тушиб қолишлари мумкин. Бу тавсияда қарздор, ҳақдор ва жамият ўртасида зарарларни тақсимлашнинг ёрқин мисолини кўришимиз мумкин. Бу адолатли иқтисодий мувозанатни сақлашга ёрдам бериб, оғир молиявий зарба фақатгина бир одамга эмас, жамият аъзолари ўртасида сезилмайдиган қилиб қоплаб юборилишига кўмаклашади. Қийинчиликни дафъ қилишда кўмаклашганлар эса шу жамиятнинг ислоҳига ҳисса қўшганлари, ўзаро ёрдам ва мурувват, ислоҳга сабаб бўлганларини ҳис қиладилар. 

Бу усул ҳозирги тилда фандрайзинг ва краудфандинг (fundraising and crowdfunding) деб аталадиган молиялаштириш усулларига жуда ўхшашдир. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу суннатларини жонлаштириш, айниқса, ҳозирги кунда ўта долзарбдир.

Ислом молияси телеграм каналидан олинди. Каналга аъзо бўлиш учун қуйидаги линкни босинг. @IslomMoliyasi

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси: долзарб саволларга мухтасар жавоблар

311 21:35 25.09.2020

Эрон: Корея банклари билан молиявий келишмовчилик

548 11:30 30.07.2020

"Исломий молиявий воситалар" мавзусида онлайн тренинг 

716 18:41 30.06.2020

Қонунчиликка исломий молия тартиблари киритилиши таклиф этилди

1048 15:00 10.06.2020

Ўзбекистонда ислом молиясини тадбиқ қилиш имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқот

773 20:55 10.04.2020
« Орқага