Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида намойиш этиладиган сериал ҳар куни 3 марта эфирга берилади. Вақтлар билан танишинг!

19:30 14.05.2018 8043

Аввал хабар берганимиздек, 14 майдан бошлаб «Sevimli» телеканали орқали Рамазон туҳфаси сифатида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида 30 қисмдан иборат сериал намойиш этилади.

Маълум бўлишича, ушбу сериалнинг ҳар бир қисми 3 марта эфирга берилади. Янги қисм 21:15 да берилса, такрор эфирлар тонгги 3:00 да ва пешиндан сўнг 15:00 да қайта намойиш этилади. Сериал мухлислари ўзларининг вақтларига қараб сериални томоша қилишлари мумкин. Ундан ташқари сериалнинг ҳар бир қисми youtube тармоғига жойлаб борилиши ҳам маълум қилинди.

Қайд этиш керак, «Оламга нур сочган ой» сериалида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик, ўсмирлик ва етуклик даврлари, у зотга илоҳий ваҳий келиши, биринчи мусулмонларнинг эътиқод йўлидаги шараф ва машаққатлари, динимизнинг кенг ёйилиб борилиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 21:15да сериалнинг биринчи қисми намойиш этилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!