Илм

Пайғамбаримиз беморларга нима деганлар?

1194

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Умму Соиб розияллоҳу анҳо бемор бўлганида уни кўргани кириб дедилар:

- Сенга нима бўлди, ҳаракатланишинг қийин бўлиб қолди.

- Безгак. Аллоҳ унга барака бермасин!

- Безгакни қарғама!  Безгак темирчининг босқони темирнинг зангларини кетказгани каби Одам боласининг хатоларини кетказади.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир катта ёшли аъробийни кўргани кирдилар. Унга:

- Зарари йўқ. Тозаловчидир, иншааллоҳ! - дедилар.

У:

- Тозаловчи?! Йўқ у қари чол учун қабрга олиб кетиш учун қаттиқ иситмадир! - деди

Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

- Унда, шундай бўла қолсин! -дедилар.

Аллоҳ таоло мўъмин бандасини учта сабаб учун беморлик билан имтиҳон қилади:

1. Аллоҳ банданинг қилган хатоларини беморлик билан кетказиб уни покиза ҳолда жаннатга киришини хоҳлайди.

2. Аллоҳ бандасини Ўзидан узоқлашиб кетганини кўради. Уни Ўзига қайтариш учун касалликка мубтало қилади. Инсон бемор бўлса синиқ бўлиб Аллоҳга қайтади. Аллоҳ мисол келтиришдан олийдир. Аммо тушунишимиз учун айтамизки, чўпоннинг қўйлари чеккага чиқиб кетса чўпон уни дарҳол асоси билан қайтаради. У қайтиб келса унга тегмайди.

3. Аллоҳ таоло бандасига жаннатда олий мақом ҳозирлаб қўйган бўлади. Банда амали билан у жойга ета олмайди. Аллоҳ унга беморлик каби нарсаларни бериб даражасини кўтаради. Унга тайёрлаб қўйилган мақомга муносиб бўлади.

Аллоҳга яхши гумонда бўлайлик. Унга бўлган иймонимизда шак ораламасин. Аллоҳ таоло бизга азоб беришга муҳтож эмас. У бизга онамиздан ҳам меҳрибон. Балойимизда одобли бўлайлик. Беморлигимизни ҳамд билан, оҳ-воҳларимизни истиғфор билан зийнатлайлик. Ўзимиздан юқоридаги учта сабабни қидириб кўрайлик.

Агар гуноҳимиз бўлса (ҳаммамизда гуноҳ бор) : "Эй Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Мени гуноҳларимдан покладинг", дейлик. Албатта баъзи дорилар аччиқ бўлади.

Агар бизда биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам бўлмаса ва беморлик хатоларимиздан катталашиб кетса бундай дейлик:

"Аллоҳим! Ўйлайманки, Сен мен учун жаннатда олий мақом ҳозирлаб қўйибсан. Менинг амалларим унга етишим учун кифоя қилмайди. Сен менинг ана шу нуқсонимни тўлдириш учун бу беморликни бердинг. Ўзингга ҳамд бўлсин!"

А.Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саҳобалар кимлар?

650 20:30 05.07.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!

1514 11:00 05.07.2020

«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» мультфильми

991 17:00 25.06.2020

Эргашмоғимиз учун энг муносиб инсон 

1178 00:00 18.06.2020

Бешикдаёқ гапирган уч гўдак...

3027 09:00 14.06.2020

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазил қилганмилар?

1496 12:01 12.06.2020
« Орқага