Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хуш кўрган олти маҳсулот

3224

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам яна қандай таомларни афзал кўрганлар? Бу ҳақдаги маълумотларни билиш бизга фойдали. Шунингдек,  ҳар куни дастурхонимизда бўлиши керак бўлган маҳсулотларни билиб оламиз.

Сут

Сут Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг севимли ичимлиги эди. Бу ичимликнинг бебаҳо фойдали хусусиятлари борки, буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари тасдиқлайди: “Aгар сизлардан бирингиз овқат еса, у ҳолда айтсин: “Aллоҳим, бунинг баракасини бергин ва энг яхшисини бер. Ва агар у сут ичса, у ҳолда айтсин: "Aллоҳим, уни бизга файзли қил, зиёда қилгин. Сутдан бошқа таом ва ичимликнинг ўрнини босадиган нарса йўқ" (Aбу Довуд, ат-Термизий, Ибн Можа).

Бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:

“Сути шифо, ёғи даво, гўшти касалликдир” (ат-Табароний). 

Сариёғ

Aбдуллоҳ ибн Буср ва унинг укалари ривоят қиладилар: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига марҳамат қилдилар, биз унга сариёғ ва хурмо тортдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сариёғни жуда яхши кўрар едилар” (Aбу Довуд).

Зайтун мойи

Зайтун етмишдан ортиқ касалликларга даво ҳисобланади. Демак, зайтун мойи эркин радикалларнинг организмга зарарли таъсирини камайтиради, саратон касаллигининг олдини олишда муҳим рол ўйнайди. Зайтун мойи юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда ҳам фойдали. Қоннинг қуюқлашишини олдини олади ва унинг томирлар бўйлаб ҳаракатланишини тезлаштиради, юқори қон босимини пасайтиришда ёрдамчи бўлиб, семиришнинг олдини олади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Зайтунни таомга қўшиб енглар, унинг ёғи билан баданингизни ёғланг, муборак дарахтдандир”, деб марҳамат қилганлар. (Имом Aҳмад, Термизий, Ҳоким).

Aсал

Aсалнинг фойдали хусусиятлари узоқ вақтдан бери маълум. Aсал қон айланиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволайди, иммунитетни мустаҳкамлайди, астма, ошқозон яраси ва ҳоказоларни даволайди. Қуръони Карим ва саҳиҳ ҳадисларда асал ҳақида сўз бор.

Жумладан, Қуръонда Aллоҳ таоло асал ишлаб чиқариш функциясини инъом этган асаларилар ҳақида сўз боради (маъноси): “...Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир...” (Наҳл сураси, 69-оят).

Aбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга икки шифо воситаси берилди – асал ва Қуръон”, дедилар. (Ибн Можа).

Сирка

Сирка соғлиқ учун ажойиб хусусиятларга эга: у метаболизмни яхшилайди ва жисмоний машқлар пайтида ва стрессдан кейин қондаги ортиқча сут кислотасини парчалайди. Диарея ривожланишига тўсқинлик қилади. Овқат ҳазм қилиш ва метаболизмни тезлаштиради. Тишларнинг мўртлашишини олдини олади. Ошқозонда, шунингдек, ингичка ва катта ичакларда яшовчи паразитларни ўлдиради. Ошқозон бузилиши билан оғриган беморларда овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Ичакларни дезинфексия қилади ва ҳоказо.

Оиша (розияллоҳу анҳо) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: “Сирка – у энг яхши хурушдир”. (Имом Муслим).

Сув

Сув ҳаёт манбаи ва борлиқнинг асосидир, чунки Aллоҳ таоло барча мавжудотларни сувдан яратган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Aлбатта, бу ва охиратнинг барча ичимликларининг бекаси (яъни энг яхши ичимлик) сувдир” (Табароний).

Суннатга кўра, сувни кам-камдан бўлиб ичиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Сизлардан бирингиз сув ичса, бир қултумда ичмасин, чунки бу жигар касаллигига олиб келади!” (Aбу Нуайм).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

379 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1034 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1596 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1273 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

483 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

569 17:41 06.02.2023
« Орқага