Қўшма Штатлар Қатар билан дронларга қарши илғор мудофа тизимини етказиб бериш бўйича 1 миллиард долларлик келишувни тасдиқлашга тайёрланмоқда, деб ёзади Қатар матбуоти. Асосий пудратчилар Raytheon Technologies Corp, SRC и Northrop Grumman Corp компаниялари бўлади.
Пентагон баёнотида таъкидланишича, Давлат департаменти келишувни аллақачон маъқуллаган ва Мудофаа ва хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги бу ҳақда Конгрессни хабардор қилган. Мудофаа вазирлиги таклиф этилаётган келишув Қатарнинг учувчисиз учиш аппаратларга қарши имкониятларини тақдим этиш орқали таҳдидларга қарши туриш имкониятини яхшилашини таъкидлади.
Бироқ, бу масала АҚШ ҳукуматининг қўшимча 5 вакили ва 15 та америкалик пудратчиларни Қатарда 5 йил муддатга тажриба алмашиб туришларини ва ўқитиш учун тайинлашни талаб қилади.
2022 йил январ ойида Жо Байден амир Тамим Ал-Тани билан учрашувда шундай деди: “Қатар яхши дўст, ишончли ва самарали ҳамкор. Мен Конгрессга Қатарни НАТОга кирмайдиган асосий иттифоқчи сифатида кўришимни маълум қиламан, бу икки томонлама муносабатларнинг аҳамиятини акс эттиради”.
Доҳа, шунингдек, Эрон билан "ядровий музокаралар"да ва Афғонистон билан муносабатларда, айниқса у ердан Америка қўшинлари олиб чиқилиши фонида фаол рол ўйнади. Айнан Қатар Вашингтоннинг бу давлатдаги манфаатларининг асосий устуни саналади.
Кўрфаз давлатларининг дрон ва баллистик ракеталарга қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишга қизиқиши бир қатор можаролардан кейин ва Яманда сулҳ узайтирилмагани фонида ушбу турдаги қуролларнинг роли кескин ошганидан далолат беради.