Янгиликлар

Пентагон Яқин Шарққа 120 минг аскар жўнатмоқчи

1024

АҚШ мудофаа вазирлиги Эронга қаршилик кўрсатиш учун Яқин Шарққа 120 минг аскар жўнатиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда, дея ёзади New York Times.

Пентагоннинг муваққат раҳбари Патрик Шанахан яқинда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчилари билан учрашган, у тақдим этган янгиланган ҳарбий режада Яқин Шарққа кўп сонли аскар жўнатиш ҳақидаги пункт ҳам бор. Бу аскарлар Эрон Америка кучларига ҳужум қилганида ёки ядровий қурол ишлаб чиқишни тезлаштирганида қаршилик кўрсатиш учун керак бўлиши айтилган.

Мазкур режа президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, Эроннинг ашаддий танқидчиси Жон Болтоннинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

“АҚШни Афғонистон ва Суриядан узоқлаштиришга уринган Трампнинг Яқин Шарққа катта сонли Америка кучларини жўнатиши даргумон”, – дейилади мақолада.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистондаги аскарлари сонини қисқартиришга киришди

289 12:07 10.03.2020

Эрон ҳужумида яраланган америкалик аскарлар сони 109 нафарга етди

922 11:41 11.02.2020

Пентагон Ироқдаги базаларни ракеталар билан кучайтирмоқчи

400 14:20 24.01.2020

Эроннинг ҳужумида америкалик аскарлар контузияга учраган

1632 17:20 17.01.2020

Пентагон Яманда ҳам эронлик қўмондонни ўлдирмоқчи бўлган

954 14:30 15.01.2020

АҚШ ОАВлари Эрон хатолик туфайли Украина учоғини уриб туширганини иддао қилмоқда

979 23:46 09.01.2020
« Орқага