Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Perseverance Марсда ҳаёт белгиларини изламоқда

371

Сал олдинроқ Америка марсоходи Қизил сайёрага қўнгани ҳақида хабар берган эдик.

Ровернинг Қизил сайёрадаги асосий вазифаси – бактериялар ҳаётининг белгиларини излашдир.

Олимларнинг фикрига кўра, Марсда 3-4 миллион йил олдин сайёрада сув бўлган пайтда ҳаёт мавжуд бўлган бўлиши мумкин. Perseverance (Персеверанс) – бу ойда Марсга тушган учинчи космик кемадир. 

Аввалроқ планетанинг орбитасига БАА ва Хитой роботи учган эди. Уч миссия ҳам Ердан 2020 йил июлида учирилган. Ровер Twitterдаги саҳифасида «Салом дунё. Менинг ҳаётимга, менинг уйимга биринчи нигоҳим», - деб ёзилган Марсда туширилган суратини жойлаштирган. Шунингдек, у Езеро кратерининг кадрларини нашр этган. Иккала расм ҳам янги аппаратнинг сайёрадан юборилган биринчи расмлардир.

Марсга қўниш жуда қийин. Ойга қараганда ноёб атмосферага эга. Бу ердаги миссияларнинг атиги 40 фоизи муваффақиятли амалга оширилади. Америка Perseverance роверин Атлас-5 ракета-ташувчи АҚШнинг Канаверал бурнидаги космодромидан 2020 йил 30 июлда учирилди. Ярим йил ичида космик кемаси Ердан Марсгача 500 миллион километр масофани босиб ўтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА, Хитой ва АҚШ нега Марсга интиляпти?

1738 10:35 11.02.2021

БААнинг фазовий қурилмаси Марсга етиб борди

626 17:00 10.02.2021

БАА Ойга миссия уюштиради

508 16:00 30.09.2020

Хитой Марсга ҳаёт изларини топиш учун биринчи сайёралараро станциясини учирди

1208 17:30 23.07.2020

БААнинг сунъий йўлдоши Марсга йўл олди

435 09:30 20.07.2020
« Орқага