Янгиликлар

Пиёнисталик оқибатида пичоқбозлик содир бўлди

419

2020 йил 18 январь куни 57 ёшли Б.М. қўшниси 36 ёшли Г.А. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтларида ўзаро жанжаллашиб қолиб, Б.М. стол устидаги ошхона пичоғи билан Г.А.нинг қорин соҳасига бир марта санчиб тан жароҳати етказган, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Г.А. “оғир” тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади деартамент хабарномасида.

Таҳририятдан. Дарҳақиқат, «Ароқ ёмонликлар, ифлосликлар онаси» деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз: «Маст қилувчи ҳар қандай нарса ароқ ҳукмидадир. Маст қилувчи нарсанинг кўпи ҳам, ози ҳам ҳаромдир» деганлар. Ароқ ичган киши ўзи билмаган ҳолатда гуноҳ ва жиноятга қадам қўя бошлайди. Оқибатда ўзига, ёнидагиларга зарар келтириб, гуноҳга ботади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қариндошларига яхшилик қилган бундай ўлим топмайди...

889 12:20 21.02.2020

Жанубий Кореяда коронавирусдан бир киши вафот этди

237 12:00 21.02.2020

Коронавирус қурбонлари сони кўпаймоқда

924 09:50 21.02.2020

Олимларнинг илмга чанқоқлиги

532 00:12 19.02.2020

Бир киши тупроқ остида қолиб, ҳалок бўлди

532 19:40 18.02.2020

Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 72 минг кишидан ошди

1208 09:20 18.02.2020
« Орқага