Таҳлил

Пиёз етиштирганлар яна зиён кўрадиганга ўхшайди...

1301

- Томорқа эгаси – деҳқон Солиқ кодексидаги “ноёб” ёки анолиги кам учрайдиган нормага кўра, томорқадан унумли фойдаланмаса, ортирилган - уч баравар солиқ тўлайди, яна такрорланса томорқаси олиб қўйилиши ҳам мумкин. 

- Аммо, унумли фойдаланиб, зиён кўрсачи? Шу гап –  “саъи ҳаракатларимиз ва ўз вақтида олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишларимиз натижасида керагидан ортиқ маҳсулот етиштирилишига эришилинди ҳамда бозорларимиз арзон маҳсулотга тўлдирилди”

- Кечирасиз-у, арзон маҳсулот ниманинг эвазига? Деҳқоннинг зарари, уни хонавайронлиги эвазигами? Талаб ва таклифнинг мақбул эмаслиги, экспортнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги, захира тизими механизими самарасизлиги, сезон – пишиқчилик фасли, маълум муддат, нарх пастлиги кейин яна қимматлаши, ундан кейин қўшни давлатлардан келтириб бозорларимизда нарх мўътадил дейишимиз учунми? 

- Хуллас, ўтган йилдаги каби, Сурхондарёда томорқачиларнинг (деҳқон хўжалиги ҳам) ўз томорқасида етиштирган пиёзи сотишга тайёр. Лекин, 500 сўм нарх таклиф этилмоқда. 

- Пиёз етиштириш учун қилинган сарф-харажат ва меҳнат, таклиф этилаётган нархдан юқори яъни, унинг таннархи 1 кг учун камида 1000 сўмни ташкил этмоқда. Тафовут анчагина.

- Айни дамда чорасиз дехқоннинг, бир неча ойлик оилавий меҳнати, сар-харажати ва шу ҳосилдан даромад олиш умиди, зиён билан якун топиши мумкин...

- Айтингчи, кейинги йилда у яна пиёз экадими?

- Экади. Нега экади? Зарар кўрган-ку ахир. Ҳечқиси йўқ экади. Ўтган йили ҳам зарар кўрганди.

- Чунки, улар мард – фидойи, фидокор, заҳматкаш, танти-содда, ишонувчан, самимий, ҳалол ва тоза одамлар!

- Чунки, улар шунга ўрганган, меҳнатга ўрганган, “бу йил бўлмаса кейинги йил яхши бўлади”, болалари, ўзи шунга ишонади, шунда барака бор дейди, оиласининг яшаши, юриши туриш шунга боғлиқ...

 - Чунки, “экспортга кенг йўл очамиз, керак бўлса томорқангдан бориб олиб кетишади, шундай тизим яратганмиз, пандемия, озиқ-овқат хавсизлиги, нарх паст бўлмайди...даромад яхши бўлади... есть қиламиз...бир маҳалла бир маҳсулот... Нега Музроботда 20 сотих ер бўш, Нега Олтиариқда 6 сотихдан даромад яхши, нима 20 сотихда пийз етиштириш қийинми...”,- деган гапларга ишонади у...   

Яратганга шукур жорий йил айни ҳолатда республикада керагидан ортиқ экспортбоп пиёз етиштирилган. Ўтган йилга нисбатан анча кўп.

Бироқ, катта эҳтимол билан қисқа муддат учун бўлса ҳам, Сурхондарё дехқонлари пиёз таннархида ҳар килограмидан 500 сўм ёки унда кўпроқ ҳам  зиён кўришлари мумкин... 

Қисқаси жаҳон амалиётини таҳлили олдимизда иккита йўл борлигини кўрсатади:

Биринчиси, Ҳукумат, тегишли вазирлик ва идоралар, бу маҳсулотни ички бозорни - захирани, инобатга олган ҳолда экспорт қилишнинг тезкор чораларини кўриши керак;

Ёки, бизда амалда одатга кирмаган, лекин жаҳон тажрибасида одат тусига кирган ва тизимли қўлланадиган деҳқон (томорқачи, фермер) кўрган, кўриши мумкин бўлган зиён (зарарни) қоплаш.

Иккинчисига қийин-ку, лекин, дехқонларга ссуда бериш, фоизсиз кредит, солиқдан маълум муддат озод қилиш ва бошқа мажбурий тўловларни ундирмаслик мумкин... 

Нуриддин Муродов, 
ҳуқуқшунос

УЛАШИНГ:

« Орқага