Наср

Поездда бўлган ибратли воқеа

3206

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ тарафларидан ўзларининг муридлари ва яқинларига, қачонки, бирор темир йўлда сафар қилсангиз ва юкингиз темир йўл сизга бепул олиб кетишингизга рухсат берган миқдордан зиёда бўлса, у ҳолда юкингизни торттиринг ва ортиқча юкнинг ҳаққини адо қилинг, кейин сафар қилинг”, деган кўрсатма бор эди.

Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни поездда сафар қилиш учун вокзалга етиб келдилар. Поезднинг келишига яқин қолган эди. Ҳазрат юкларини олиб, юклар тортиладиган жойга етиб келдилар ва бориб навбатга турдилар. Тасодифан поездда бирга кетадиган вагон кузатувчиси у ерга келди ва у зотни таниб қолиб: Ҳазрат, сиз бу ерда нега турибсиз? деб сўради. У киши: "Мен юкимни торттириш учун келганман", дедилар. Кузатувчи: "Сизга юкингизни торттиришга зарурат йўқ. Сиз учун бирор муаммо йўқ. Мен сиз билан бирга поездда кетяпман. Сизга ортиқча юкнинг ҳақини тўлашга зарурат йўқ", деди. "Сиз мен билан бирга қаергача борасиз?" деб сўрадилар. Кузатувчи: "Мен фалон бекатгача бораман" деди. Ҳазрат: "У бекатдан кейин нима бўлади?" деб сўрадилар. Кузатувчи: "У бекатда бошқа кузатувчи келади. Мен унга бу Ҳазратнинг юклари, у борасида хеч қандай сўров ва текширув қилма деб айтиб қўяман", деди. Ул зот: "У кузатувчи мен билан бирга қаергача боради?" деб сўрадилар. Кузатувчи: "У узоққа кетади. Ундан анча олдин сизнинг бекатингиз келади", деди. Ҳазрат: "Мен анча узоққа кетаман. Яъни, охират тарафига кетаман ва ўз қабримга кетаман. У ерга қайси кузатувчи мен билан бирга кетади? Қачонки, у ерда охиратда мендан бир давлатга оид поездда юкнинг ҳаққини адо қилмай қилган сафаринг ва ўғирлигинг ҳисобини бер деб савол бўлса, у ерда қайси кузатувчи менга ёрдам беради?" дедилар.

Вагон кузатувчиси жим қолди...

 Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эри Россияга кетган аёлнинг ҳикояси...

3037 17:00 25.01.2020

Наҳотки мен қароқчиман!

1290 10:00 22.01.2020

Шайхни жеркиб берди, аммо...

2332 07:20 22.01.2020

“15 йил шундай хотин билан яшадим...”

4155 09:45 18.01.2020

“Маккадан қайтаётганда хароба масжидга дуч келдик...”

3396 09:03 16.01.2020

Мушукка яхшилик қилган киши...

877 18:00 15.01.2020
« Орқага