Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистон авиакомпанияси “Толибон”нинг шарти туфайли Кобулга парвозларни тўхтатди

924

Покистоннинг Pakistan International Airlines авиакомпанияси бугундан эътиборан Кобулга парвозларни тўхтатди. Reuters агентлиги хабарига кўра, компания бунга Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматининг “қўпол аралашувлари”ни сабаб қилиб кўрсатган. 

Маълум бўлишича, толиблар Покистон авиакомпаниясидан чипталар нархини 15 августдан аввалги даражага қайтаришни талаб қилган. 

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаганидан кейин мамлакатни тарк этувчилар асосан мунтазам авиарейслардан фойдаланиб келаётганди. Pakistan International Airlines эса бугунгача Кобулга ресйларни амалга ошираётган ягона хорижий авиакомпания бўлиб қолаётган эди. Бироқ охирги пайтда чипталар нархи кескин кўтарилиб кетди. Икки ой аввал Кобулдан Исломободга 100-150 доллар эвазига учиб келиш мумкин эди, ҳозир эса бунинг учун 2500 долларгача тўлашга тўғри келади.  

Афғонистон Транспорт ва авиация вазирлиги Pakistan International Airlines компаниясидан агар нархларни пасайтирмайдиган бўлса, парвозларни тўхтатишни талаб қилган. Худди шундай талаб Афғонистоннинг Kam Air авиакомпаниясига ҳам қўйилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7197 16:05 09.10.2021

Покистонда зилзила: қурбонлар бор

410 08:20 07.10.2021

Покистондаги гувоҳлар: «бин Лодин ўлмаган, бу АҚШнинг спектакли эди»

9661 15:49 30.09.2021

Масжидул ҳаромдаги покистонлик фаррош

2970 20:20 25.09.2021

«Афғонистон гуманитар инқироз ёқасида турибди» – Имрон Хон

337 15:50 25.09.2021
« Орқага