Покистон генерали Сарфраз Али Ўзбекистонга ташриф буюрди

17:40 11.10.2018 267

Покистон делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлди. Бу ҳақда Sof.uz Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

"Покистон Ислом Республикаси Қуруқликдаги қўшинлари коллежи коменданти генерал-майор Сарфраз Али бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди", - дейилади хабарда.

Делегация академиянинг инфратузилмаси, ўқув-моддий базаси билан танишди. Таълим даргоҳининг профессор-ўқитувчилар таркиби билан биргаликда ўтказилган семинар-тренинг машғулотларида ҳар икки томон вакилларининг маърузалари тингланди.

Икки мамлакат ҳарбий билим юртлари келгусидаги ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган мақсадли режаларни белгилаб олди.

Учрашув давомида делегация аъзолари Қуролли Кучлар давлат музейида ҳам бўлиб, Ўзбекистон миллий армияси тарихи ва бугунига оид маълумотлар билан яқиндан танишдилар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!