Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистон Ҳиндистонни мусулмонлар геноцидини тўхтатишга чақирмоқда

1434

Покистон Ҳиндистон ҳукуматига ҳинд етакчиларининг мусулмонларни қирғин қилишга чақируви юзасидан норозилик билдирди, деб хабар берган Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Осим Ифтихор Аҳмад.

«Ҳиндистон ҳукумати уларни қораламади ёки уларга қарши ҳеч қандай чора кўрмади», деган Осим Ифтихор Аҳмад ҳиндуизм етакчиларидан бирининг ихтилоф чиқаришга чорловчи чақириқларига ишора қилиб.

У Ҳиндистон томони эътиборига душманона гаплар ҳақидаги хабарлар Покистон ва бутун дунё аҳолисини жиддий ташвишга солаётганини таъкидлаган.

«Афсуски, озчиликларга, хусусан, мусулмонларга нисбатан нафрат сўзлари ва уларни давлат ҳомийлигида таъқиб қилиш ҳиндуизм томонидан бошқарилаётган амалдаги ҳукумат даврида одатий ҳолга айланган», - дея таъкидлаган Осим Ифтихор Аҳмад.

Ҳиндистон томонига ҳиндуизм вакиллари, жумладан, ҳукмрон партия аъзолари томонидан зўравонликка ундаш ҳолатлари 2020 йил февралида Нью-Деҳлидаги мусулмонларга қарши тартибсизликлардан олдин бўлганлиги эслатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: Инсонларнинг ҳожатларини чиқармоқ фазилати

51 07:45 04.07.2022

Ҳар 24 сонияда бир киши автоҳалокатда вафот этади – БМТ

404 00:56 04.07.2022

Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари

421 21:50 03.07.2022

Истинжо қилиш макруҳ бўлган нарсалар

543 21:30 03.07.2022

Чўлоқ қулон

505 20:50 03.07.2022

Қанча бойлигингиз бўлса қурбонлик қилишингиз керак?

1097 20:17 03.07.2022
« Орқага