Покистон Кашмир масаласи, Кипр масаласини ҳал қилиш ва БМТ ислоҳоти борасида Туркия билан ўхшаш қарашларга эга. Бу ҳақда Покистон президенти Ориф Алвий Туркиянинг Исломободдаги элчиси Эҳсон Мустафо Юрдақул билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Покистон раҳбари идораси.
Алвий Туркиянинг Кашмир масаласида Покистонни кучли қўллаб-қувватлаганидан мамнунлигини билдирди. У, шунингдек, Анқаранинг Жамму ва Кашмир бўйича Ислом Ҳамкорлик Ташкилотидаги фаол ролини олқишлади.
Покистон раҳбари Исломобод ва Анқара ўртасидаги муносабатлар “намунали” эканини таъкидлади.