Покистон Кашмирда диний эркинликлар чекланганини қоралади

11:00 13.08.2019 337

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатиб, Ҳиндистон томонидан Жамму ва Кашмир штатида диний эркинликлар чекланганини қоралади.

Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида Қурбон ҳайити кунларида ҳам кўчага чиқиш, интернет ва барча коммуникация воситаларига боғланишга қўйилган тақиқлар давом этди. Покистон бу ҳолатни “оммавий жазолаш” деб атади.

Ҳиндистон ҳукумати аҳолисининг аксарини мусулмонлар ташкил этадиган Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилиш ҳамда штатни иккига бўлиш ҳақида қарор қабул қилганидан кейин бу ерда чекловлар жорий этилган.

Ҳайит намози ҳинд аскарларнинг назорати остида ўқилди, кўпчилик уйидан чиқа олмаган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!