Янгиликлар

Покистон муфтийси халқимизнинг эътиборидан шод бўлмоқда

1611

Аввалроқ, сайтимизда Муҳаммад Тақиий Усмоний ҳазратларининг акаси, Покистон Бош муфтийси Муҳаммад Рафиий Усмоний ҳазратлари Ўзбекистонга ташриф буюрганлари ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, Муҳаммад Рафиий Усмоний ҳазратлари Ўзбекистонга оилалари билан норасмий ташрифни амалга оширганлар. Муфтий ҳазратлари Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Тошкент шаҳарларига ташриф буюриши кутилмоқда.

Ҳозирда Муҳаммад Рафиий Усмоний ҳазратларини Самарқанд бўйлаб зиёрати давом этмоқда. Маҳаллий мусулмонлар жамоаси ҳазратга миллий зар чопон совға қилишди, у кишининг ўзлари ҳам халқимизнинг меҳмондўстлиги, аҳли илм ва аҳли фазлларга кўрсатаётган ҳурмат эътиборларидан қалблари шод бўлиб, жуда хурсанд эканлигини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистон Бош муфтийси Ўзбекистонга ташриф буюрди

1781 14:02 09.07.2019
« Орқага