Покистон жануби-ғарбий Балужистон вилоятининг Харнай туманида юз берган зилзила оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, дея хабар бероқда “Ал-Жазира”.
Вилоят маъмурияти вакили Зиё Лаговнинг айтишича, ер силкинишида тахминан юз киши турли даражада жароҳат олган. “Жуда кўп кўчкилар содир бўлиб, йўллар тўсилиб қолди, бу эса қутқарув ишларини қийинлаштиряпти, – деди у. –
Қутқарувчилар зилзила марказига бора олганидан кейин талафотлар кўламини айтиш мумкин бўлади”.
Балужистон Покистоннинг энг йирик, бироқ аҳолиси кам ва ривожланишдан ортда қолган вилояти саналади. Харнай туманида аҳоли уйларини асосан гуваладан қуради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази Покистонда пайшанбага ўтар кечаси 5,7 магнитудали зилзила юз берганини маълум қилган.
Покистонда зилзила: қурбонлар бор
988
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди
144
13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди
84
13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад: "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"
237
12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот
782
12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори
80
12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди
535
12:00 02.07.2022