Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Покистонлик олим: «Шавкат Мирзиёев – Марказий Осиё лидери»

660

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Покистон стратегик тадқиқотлар институти ижрочи директори Холид Акрам билан сайлов жараёнлари қандай ўтгани ва унинг натижалари ҳақида суҳбат ўтказди.

Унда айтилишича, хорижлик кузатувчи сайлов жараёнларида халқнинг юқори даражадаги ҳамжиҳатлиги яққол кўзга ташланганини таъкидлаган. 

«Айниқса, овоз бераётганлар орасида ёшларни кўпроқ учратдим. Ўз мамлакатидаги сиёсий воқеликка бефарқ бўлмаган ёшлар борлиги – бу жуда катта омад. Ахир улар келажак эгаси, эртанги кунни бунёд этувчилар. Улар онгли ва фаол бўлса, юртнинг келажаги шунга яраша яхши бўлиши муқаррар», – деган Халид Акрам.

Шунингдек, бундан олдин 8 давлатда сайлов жараёнларида кузатувчи бўлиб иштирок этган Холид Акрам ушбу сайловдек тартибли ва аҳоли жуда фаол қатнашган жараённи кўрмаганини таъкидлаган.

«Шу ўринда айтиб ўтмоқчиманки, биз Шавкат Мирзиёевни ўтган беш йиллик Президентлик даврида олиб борилган кенг миқёсли ишлари учун Марказий Осиё лидери, деб биламиз», – деган покистонлик меҳмон.

Қайд этилишича, Покистонда айнан шу мавзуда «Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари – етук давлат раҳбари», деб номланган китоб ҳам нашр қилишган. Бу китобда Покистоннинг энг етук сиёсатчилари, олимлари, тадқиқотчиларининг Мирзиёев фаолияти ҳақидаги фикрлари, илмий изланишлари, Ўзбекистон ва Покистон муносабатларининг ўзига хос жиҳатлари, икки мамлакат ҳамкорлик истиқболлари ҳақида кенг фикр юритилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

302 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

105 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

225 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1395 10:03 06.12.2021

Исломофобия: Кипрдаги масжидга ҳужум уюштирилди

294 09:35 06.12.2021

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

165 09:10 06.12.2021
« Орқага