Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Поль Погба, Садио Манэ ва Амад Диалло Фаластин билан бирдамлик изҳор қилишди

1978

"Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳужумчилари Поль Погба ва Амад Диалло кеча бу мавсумнинг охирги ўйинида Фаластин байроғини кўтаришди.

Учрашувдан сўнг Погба ўзининг Инстаграм саҳифасида Фаластин байроғи ва "Дунёмизни хавфсиз ва зўравонликлардан холи ҳолда сақлайлик. Фаластин учун дуо қилинг" деган ёзувли расмини жойлаштирган. Футболчилар Қуддуснинг Шайх Жарроҳ ва Ғазо минтақаларида Исроилнинг фаластинликларга қарши тажовузига оид ўз фикрларини билдирган британиялик актёр Идрис Элба, Рожер Уотерс, Белла Ҳадид, Жон Кузак ва бошқа дунё раҳбарларининг фикрларини қўллаб-қувватлашди.

"Ливерпуль" клуби ва Сенегал терма жамоаси ярим ҳимоячиси Садио Манэ ҳам Инстаграмга жойлаган постида Исроилга қарши курашда Фаластинни қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, машҳур футбол афсонаси Эрик Кантона ҳам Фаластинни қўллаб қувватлаб қилган чиқиши YouTube тармоғида тарқалиб кетди.

Фаластинни қўллаб-қувватланиши янгилик эмас. 2014 йилдаёқ Эрон терма жамоаси футболчиси Ашкан Дежагий: "Сурия йиғлаяпти, Фаластин қичқирмоқда, Афғонистон қонга ботмоқда, Миср оғриқдан сиқилиб, Покистон нола қилмоқда, аммо жаҳон сукутда", деб ёзган эди.
Ўша йили машҳур футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг инглиз ҳимоячиси Рио Фердинанд Ғазога ҳарбий ҳужумлар бошланишидан олдин шундай деб ёзган эди: "Чемпионатни бир оз тўхтатинг ва Фаластинда нима бўлаётганини кўринг".

Шунингдек, Фредерик Кануте, Роналдо, Месси, Лилиан Тюрам каби футболчилар ҳам турли йилларда Фаластинни қўллаб-қувватлаганлар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил вазири жинсий тажовузларни маъқуллагани маълум бўлди

2812 16:34 10.01.2022

Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун яна турар жой қуришмоқчи

297 14:35 06.01.2022

Фаластинликлар ўлдириляпти, уйлари бузиляпти – Исроил ташкилоти

916 12:52 05.01.2022

Фаластинлик маҳбуслар Исроил судларига бойкот эълон қилди

420 16:05 04.01.2022

Риёз Эроннинг минтақадаги сиёсатидан хавотирда

658 18:05 30.12.2021

Ирқчиликка қарши кураш фахрийси 90 ёшида вафот этди

565 21:05 27.12.2021
« Орқага