Польша - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташкил этилди

22:30 13.03.2018 404

Варшавада Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алмашув ўсишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Польша—Ўзбекистон савдо-саноат палатаси рўйхатдан ўтказилди, деб ёзади "Дарё.уз" "Жаҳон" ахборот агентлигига таяниб.

Бундан икки мамлакат тадбиркорларига ишчи алоқаларни йўлга қўйишга кўмаклашиш, потенциал бизнес ҳамкорларни топиш мақсади кўзланган.

Тўқимачилик саноати соҳасида ўзбекистонлик ҳамкорлари билан ўн йилдан ортиқ вақтдан буён ишлаб келаётган польшалик бизнесмен, КОRАХ R.К. компанияси асосчиси Пётр Козловски қўшма савдо-саноат палатасининг раиси этиб сайланди.

«Қўшма ССП кичик, ўрта ва йирик бизнес манфаатларини ифодалаб, саноат, ички ва ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги, молиявий тизим, хизматлар ва бошқа йўналишларни қамраб олади. У йирик иқтисодий ва инвестицион форумларнинг ташкилотчиларидан бири ва фаол иштирокчисига айланади», — дейди Козловский.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!