Янгиликлар

Помпео: «Хитойнинг уйғурларга зулмидан хавотирдамиз»

563

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойда уйғурлар ва бошқа озчиликлар вакилларининг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши  ва уларга тазйиқ ўтказилаётган ҳақидаги маълумотлар хавотирга сабаб бўлаётганини айтди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Помпеонинг сўзларига кўра, чет эллардаги уйғур фаоллари Шарқий Туркистондаги зулм ҳақида гапиришгани учун Хитойда қолган оилалари босимга учраётганини маълум қилди. Босимга учраганлар орасида яқинда БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги йиғилишида нутқ сўзлаган Зумрад Довуднинг яқинлари ҳам бор. Унинг отаси бир неча бор ҳибсга олинган ва номаълум сабабларга кўра вафот этган.

БМТда ўнлаб давлат Хитойдан уйғурларнинг ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишни талаб қилди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Генг Шуанг эса АҚШ Пекиннинг Шарқий Туркистондаги сиёсатини ёмонотлиқ қилишга уринаётганини ва у ерда концлагерлар йўқлигини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой исломий обида ва масжидларни вайрон қилмоқда

1378 15:00 07.11.2019

Хитой қамаган уйғур профессорига халқаро мукофот берилди

905 14:00 25.10.2019

Шарқий Туркистонда мозорлар бузиб ташланиб, ўрнига хиёбонлар барпо этиляпти

1604 10:05 10.10.2019

Хитой компаниялари уйғурлар масаласи туфайли АҚШнинг санкциясига учради

2502 16:10 08.10.2019

БМТ: Хитойда чиндан ҳам одамларнинг ичак-чавоғини олишган

4558 11:05 28.09.2019
« Орқага