Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Помпеони Европада меҳмон қилишни хоҳлашмади

767

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг Европага сафари бекор қилинди. Вашингтон буни Оқ уйни янги президент Жо Байденга топширишга тайёргарлик муаммосиз якунлаши кераклиги билан изоҳлаган. 

Бироқ Reuters агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, европалик расмийлар АҚШ Давлат котибини кутиб олишни истамаган. 

Помпеонинг АҚШ давлат котиби сифатида охирги марта Европа Иттифоқи етакчилари ва НАТО Бош котиби билан учрашиши кутилаётган эди. Маълум бўлишича, ЕИ вакиллари АҚШ Конгрессидаги тартибсизликлардан кейин Помпеони кутиб олиш билан уятга қоламиз, деган фикрга келган.

Вашингтон эса Конгрессдаги ҳодисалардан кейин юқори мартабали амалдорлар, хусусан, Майк Помпеонинг хорижга сафарлари бекор қилинганини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияда масжидлар ёпиляпти

436 15:00 16.01.2021

Қайроққум сув омбори ўпирилгани ҳақида хабар тарқатганлар қўлга олинди

276 14:00 16.01.2021

Тортинманглар, Қуръон cайлига марҳабо!

303 13:19 16.01.2021

Трамп Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди

266 13:00 16.01.2021

Фаластинда ниҳоят сайлов ўтказилади

289 12:00 16.01.2021

Қирғизистон: ўлимлар яширилган, ёрдам талон-тарож қилинган

624 11:00 16.01.2021
« Орқага