Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Помпейда беҳаё безакли арава топилди

4042

Италия жанубидаги Помпей антик шаҳрида олиб борилаётган археологик қазишмалар чоғида тантаналарда ишлатилган тўрт ғилдиракли арава топилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар тарқатди.  

Темир араванинг устида бронза ва қалай аралашмасидан ясалган эротик безаклар мавжуд ва улар яхши сақланиб қолган. Олимларнинг фикрича, бундай арава Италияга хос бўлиб, Рим зодагонлари ундан маросим ва тантаналар пайтида фойдаланган. 

Италия Маданият вазирлиги яна 20 гектарлик майдонда қазишмалар олиб борилишини маълум қилди. 

Қадимги Помпейда маишатбозлик ва бузуқчиликлар авж олгани маълум. Қазишмалар чоғида топилган буюмлар, пештоқлардаги тасвирлар, сарой деворларига ишланган расмлар шаҳарда фоҳишабозлик, бесоқолбозлик, ичкиликбозлик каби иллатлар одатий ҳол бўлганини кўрсатади. Помпей шаҳри 79 йилнинг 24 августида Везувий вулқонининг ортилиши оқибатида ҳалокатга учраган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Aбдулазиз Комилов Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Маё билан учрашди

337 13:45 04.09.2021

Италиялик дизайнер тақдим қилган пойабзаллар давлат рамзларига ҳурматсизлик деб топилди

1452 19:55 30.07.2021

Саккиз масжиди бор давлат

3316 20:20 01.07.2021

Миср Италиядан катта миқдорда қурол тизимларини сотиб олмоқда

694 19:00 30.04.2021

Коронавирусни ўта оғир кечишини олдиндан аниқлаш белгиси топилди

1763 16:30 20.04.2021

Италия бош вазири Эрдоғонни диктатор деб атади

1497 20:00 09.04.2021
« Орқага