Янгиликлар

Порахўр декан ўринбосари қўлга тушди

955

Самарқандда фуқаронинг “хориждаги” ўқишини кўчириб бермоқчи бўлган декан ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўз телеграм канали орқали хабар тарқатди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосари Қозоғистон Республикасининг олий ўқув юртида ўқиётган талабани ўқишини Самарқанд иқтисодиёт институтига кўчириш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нарпайда рўзадор ўқитувчилар ҳожатхона тозалашга мажбур этилгани айтилмоқда

1057 08:55 27.05.2020

Ўзбек тилини "исқирт" деб камситган фуқаро жазоланди

4259 19:30 18.05.2020

Вазирлик шифокорни ўз ҳимоясига олди 

620 20:30 15.05.2020

Самарқандда «ҳалол» стандартига тўлиқ жавоб берадиган меҳмонхона қурилмоқда

474 21:30 14.05.2020

Коронавирус юқтиришда гумонланган тиббиёт ходими қўлга олинди – Самарқанд

1337 16:09 13.05.2020

Самарқандда кучайтирилган рейдлар бошланди

657 14:58 07.05.2020
« Орқага