Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Порахўр ЙПХ инспекторига ҳукм ўқилди

947

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида вилоят ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати собиқ инспектори Абдуҳалил Расуловга (исм-шарифлар шартли) оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё»га ЖИБ шаҳар суди судьяси Нозимжон Аюбжонов маълум қилди.

Абдуҳалил Расулов 2007 йилдан бошлаб ички ишлар идораларида турли лавозимларда ишлаб келган. 2018 йили Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори вазифасига ишга ўтади.

У 2019 йил август ойида фуқаро Раҳимжон Султонов бошқарувидаги Spark русумли автомобилни Наманган шаҳридаги Ёшлар боғи олдида тўхтатиб, ҳайдовчи машинани суғурта полисисиз бошқариб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганини аниқлайди. Бироқ унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмай, Султоновнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзи билан олиб қолади. Кечки пайт «учраб кетиши»ни айтиб, жўнатиб юборади.

Аммо Раҳимжон Султонов кечга яқин келмайди. Абдуҳалил эса таниши Акрам Зиёдбоевдан олган телефон аппаратидан қолган 270 минг сўм қарзини унинг ҳисобидан узиш мақсадида ҳайдовчилик гувоҳномасини Зиёдбоевга бериб, ушбу ҳужжат эгаси телефондан қолган қарзни тўлаб, олиб кетишини айтади.

Абдуҳалил 2019 йил сентябрь ойида Султонов билан Миллийбанк Наманган вилояти филиали биноси олдида кўришади. Зиёдбоевга учраб, унинг ўрнига 270 минг сўм қарзини тўлаб қўйса, маъмурий баённома расмийлаштирмаслиги ва ҳайдовчилик гувоҳномасини телефон эгасидан олиб кетиши мумкинлигини айтади.

Шундан сўнг Султонов ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилади. Унинг аризасига асосан, тезкор тадбир ташкилланади. Зиёдбоев Абдуҳалилнинг кўрсатмаси билан талаб қилинган 270 минг сўмни Раҳимжон Султоновдан автомобиллар ювиш шохобчаси олдида олаётган вақтида ушланади.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди Абдуҳалил Расуловни ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми банди билан айбли деб топди. Унга нисбатан 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро стартаплар танловида Ўзбекистон номидан IMAN қатнашади

815 21:05 28.11.2020

Суриядаги ўзбекистонликларни қайтаришга тайёгарлик кўрилмоқда

900 12:38 28.11.2020

Мансабдор шахс ноқонуний бойлик учун жазоланиши таклиф этилди

394 10:17 24.11.2020

Ўзбекистон тўйиб овқатланмаслик даражаси паст мамлакатлар орасида

1988 11:20 22.11.2020

Мисрга авиапарвозлар кўпаймоқда

407 16:52 20.11.2020

Афғонистон Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Исломий Ҳаракати етакчиси йўқ қилинганини эълон қилди

1950 17:05 14.11.2020
« Орқага