Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пойабзалингиз чўчқа терисидан эмасми?

13072

Мусулмон киши учун нарса қандай материалдан ясалганлиги жуда катта аҳамиятга эга. Пойабзал ёки сумка чўчқа терисидан ясалганлигини қандай билса бўлади?

Мода саноатида кўплаб брендлар пойабзал, камар, сумка каби қатор ашёлар тайёрлаш учун чўчқа терисидан  фойдаланадилар. Бу  материал арзон бўлиб, маҳсулот таннархини ҳам камайтиради. Балки бу нарса чўчқа терисини шилиб олиш ва ошлаш осон бўлгани билан боғлиқми буниси бизга қоронғу (чўчқалар одатда жуда унумдор бўлади).

Ҳақиқий ҳаётда биз чўчқа терисидаги ўзига хос хусусиятлари ва тузилиши билан аниқлашим мумкин. Интернет-дўкондан сотиб олиш жараёнида чўчқа терисини ажратиб олишнинг осон йўли мавжуд.

1. Табиий хусусиятлари

Чўчқа терисининг энг муҳим белгиси бу – бутун тери бўйлаб уч нуқтали нақшининг мавжудлиги. Учта нуқтали белгининг хилма-хиллиги жуда кўп, аммо уларнинг барчасида битта умумий нарса бор: учта нуқта бир-бирига яқин ва бир хил шаклни ташкил этади. Шакл ўз навбатида Микки Моус мултқаҳрамонини ёдингизга солади.

 

 

Яна бир ёрқин  белгиси шундаки, тешиклар бутун юзада кўринади. Оддий чўчқа терисида сиз тешикларни осонгина сезишингиз мумкин. Баъзи ишлаб чиқарувчилар бу тешикларни кўринмас қилиб ниқоблаш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишади, лекин қаллобликнинг бирибир миси чиқади.

Хўш, фотосуратдан чўчқа терисини қандай таниб олиш мумкин? Жуда осон. Сиз эътиборли бўлсангиз бас, дарҳол ажратиб оласиз.

Масалан, бу пойабзалнинг ички таглик қисми чўчқа терисидан ишланган.

 

Чўчқа териси экани бизга яққол кўриниб турибди. 

Бу суратда ҳам таглик чўчқа терисидан ишланган. Расмни катталаштириб кўрилса ундаги уч нуқталар аниқ – равшан кўринади.  

Бу таглик ҳам чўчқа териси, фақат бошқача йўналишда ишланган.

Бу расм сизни чалғитиши мумкин. Бузоқ териси деб ўйларсиз, йўқ яхшироқ қарасангиз сизга уч нуқта шакли кўринади. 

 

Қуйидаги суратда пояфзал қўй терисидан қилинган, бироқ, ён томонига қарасангиз бу ерда ҳам чўчқа териси ишлатилганини билиб оласиз. 

Бошқа ҳайвонларнинг териси қандай кўриниши ҳақида айтиб ўтамиз

Одатда ёш бузоқ териси катта буқаларнига қараганда силлиқ ва текисроқ бўлади. Теридаги тешиклар деярли кўринмас даражада.

Кичкина тешиклар қўй терисида кўринади, аммо улар чўчқа терисида бўлгани каби учта бўлмайди. Буни Асос ёрлиғи мисолида кўришимиз мумкин.

Туяқуш терисини таниб олиш бирмунча осон. Ундаги тешиклар жуда сезиларли, улар бўрттирма ва аниқ кўриниб туради. Чўчқанинг терисига ўхшайди, аммо туяқушнинг териси бир нуқтали, уч нуқтадан иборат шакллар мавжуд бўлмайди.

Қуйида бузоқ терисидан ишланган намунани кўришимиз мумкин.

 

Бу расмдаги  тешиклар чўчқа терисидаги белгиларга ўхшаб кетсада, бироқ тешиклар уч нуқтали эмас. Ҳажм жиҳатидан каттароқ.

Кўп ҳолларда сиз шубҳаланиб қолишингиз мумкин, бироқ қуйидаги хусусиятлар орқали сиз қийналмасдан чўчқа терисини ажратиб олишингиз мумкин.

2. Ҳид

Матодаги ҳидни таърифлаш жуда қийин - уни ўзингиз ҳидлашингиз керак. Айтишимиз мумкинки, чўчқа териси бузоқ терисининг маст қилувчи ҳидидан фарқли ўлароқ, куйган тери ҳидига ўхшаш ўткир ҳидга эга.

3. Нарх

Маҳсулот чўчқа терисидан тайёрланганлигини аниқлашнинг яна бир осон усули (айниқса, чет элда жойлашган онлайн-дўконлардан сотиб олсангиз) нархига қарашнинг ўзи кифоя. Арзон пойабзалларнинг аксариятида чўчқа териси таг қисмида ишлатилади ва бу ўз-ўзидан нархга сезиларли таъсир қилади.

Лондон дўконларининг аксар брендларида чўчқа териси борлиги яққол сезилади.

Бу қуйидаги брендлар

Kurt Geiger (асосан энг арзон бренд).

Hudson.

Swear.

Topman, River Island, New Look.

Н&M маҳсулотларида чўчқа териси ишлатилади, баъзан синтетикадан фойдаланилади.

Asos ва Nike брендидаги пойабзалларнинг асосий қисмлари.

Gucci Prada, Fendi каби брендларда бузоқ териси ишлатилгани ҳисобига нарх анча қиммат. 

Энг муҳими, сотиб олишдан олдин текширинг. Маҳсулотнинг чўчқа терисидан эмаслигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Эҳтимол, сиз Gucci ёки Fendi маҳсулотларида ҳам чўчқа терисини топарсиз ... (дарвоқе, Gucci ёрлиғи остида чўчқа терисидан қилинган аёллар сумкалари ишлаб чиқарилгани ҳақида ҳам айтиб ўтилган).

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғузорда нима гаплар? 

143 12:58 21.10.2020

“Нега қорига кўп пул берасиз?”

197 12:35 21.10.2020

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

1460 11:41 21.10.2020

Ашараи мубашшара: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

114 11:35 21.10.2020

Шариат Кенгашларининг йиллик анжумани бўлиб ўтади. Онлайн...

154 10:30 21.10.2020

“Муҳаммад” исмини бетаҳорат айтмаган султон

485 10:04 21.10.2020
« Орқага