"Пойтахт" “Zo'r TV”дан кўчирилдими?

11:52 22.02.2019 7596

Хабарингиз бор, Туркия кино ижодкорлари томонидан суртага олинган “Пойтахт Абдулҳамид” сериали “Zoʻr TV” телеканали томонидан ўзбек томошабинларига намойиш қилинаётганди. Кеча тонгдан ижтимоий тармоқларда сериал вақтида намойиш қилинмагани хусусида кескин муҳокамалар бошланди. Ҳар хил тахмин ва гумонлар ўртага ташланмоқда. Ҳатто “Пойтахтни Жиззахга кўчириш ҳақидаги мулоҳазаларни бошқача тушунганлар “Пойтахт”ни “Zoʻr tv”дан кўчириб юборишдими?” деган истеҳзоли фикрлар ҳам учрайди. Azon.uz таҳририяти “Zoʻr TV” билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

– Кечадан бери телефон қўнғироқлари тинмаяпти, – деди ўзини Умарбоева Матлуба дея таништирган “Zoʻr TV” ходимаси. – Хавотирга ўрин йўқ. “Пойтахт Абдулҳамид” сериали эфирдан олиб ташланмаган. Ҳозирча техник сабабларга кўра намойиш вақтича тўхтатилган. Яқин кунларда сериал давом этади.

Таъкидлаб ўтиш керак, “Zoʻr TV”да “Тирилиш Эртуғрул” ва “Пойтахт Абдулҳамид” сериаллари намойиши билан томошабинлар эътиборига сазовор бўлган. Биз телеканалнинг хайрли ишлари давомли бўлишини тилаб қоламиз.

Azon.uz таҳририяти

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!