Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, пойтахтимизда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари муносабати билан айрим ҳудудларда ҳаракат чекланади.
“Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2021 йил 1 апрелидан 20 апрелига қадар Фарғона йўли кўчасидаги Қўйлиқ ота мақбарасидан Бектемир шоҳ кўчасига чиқувчи кўприк ҳаракатланиш учун ёпилади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек хабарда ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этилиб, ноқулайликлар учун узр сўралган.