Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Пойтахтда янги қурилишлар: янги метро бекатлари қурилади

1556

Маълумки, метро пойтахтимиз ва унга келган меҳмонларга беминнат хизмат кўрсатиб, узоғини яқин қилмоқда. Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш мақсадида “Буюк ипак йўли” бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда шу борадаги лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди. Масалан, янги ерости йўлини Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, биринчи ҳолатда йўл узунлиги 8,6 километр, кунлик йўловчилар сони 62 минг бўлади. Иккинчи вариантда эса масофа салкам 8 километр бўлиб, кунига 55 минг кишига хизмат кўрсатилиши мумкин. Қурилиш ишлари беш йилга мўлжалланган.

Ерусти метросининг иккинчи босқичи ҳам муҳим лойиҳа. Унга кўра, Қўйлиқ даҳасидан Сергели йўлининг 5-бекатигача 11 километрдан зиёд эстакада қурилади. Бекатлар сони еттита бўлиши, кунига 38 минг йўловчи ташилиши кутилмоқда.

Яна бир лойиҳага кўра, Бобур кўчасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичи кенгайтирилиб, ёнида ҳалқа шаклида айланма кўприк қуриш кўзда тутилган.

Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий масалалари муҳокама қилиниб, давлатимиз раҳбари лойиҳаларни қулайлик, хавфсизлик ва сифат жиҳатидан такомиллаштириш бўйича тавсиялар берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1547 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

956 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

807 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2537 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2374 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1423 08:48 01.06.2023
« Орқага