Янгиликлар

Президент асфальт ўрнига йўлларни цемент-бетон билан қопланишини айтди

2087

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ортаётганини инобатга олиб, янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган давлат аҳамиятига эга йўлларни босқичма-босқич цемент-бетон қопламага ўтказилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 2 октябрь куни  йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда топшириқ берган.

«Германиялик ҳамкорлар билан биргаликда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида қўшма лойиҳа институтини ташкил этиб, юртимиз иқлими ва қатнов хусусиятларини ҳисобга олиб, йўл қурилиши соҳасидаги норматив ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур», деган мамлакатимиз раҳбари.

Мамлакатда йўл қуришда ҳанузгача асосан асфальт-бетон ишлатилади. Бундай йўлларнинг хизмат муддати 10-15 йил бўлиб, 4-5 йилдаёқ таъмирталаб аҳволга келиб қолади.

Цемент-бетон қопламали йўлларни қуриш 15-20 фоизга қиммат бўлса-да, эксплуатация муддати 2-3 баравар кўп ва сақлаш харажатлари 3 баравар кам.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Muslim Women in Travel 2019: Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар ўнталигидан жой олди 

252 19:36 22.10.2019

Шавкат Мирзиёев:  «Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир»

158 22:09 21.10.2019

Ёшлар Иттифоқидан жуда шедевр лойиҳа

417 17:00 18.10.2019

Ўзбекистондаги илк оммавий бепул онлайн таълим платформаси ишга туширилмоқда

552 12:20 18.10.2019

Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи ишга тушди

107 10:33 18.10.2019

Ўзбекистон аёллар учун қанчалар хавфсиз?

917 16:30 16.10.2019
« Орқага