Янгиликлар

Президент автомобил ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишга кўрсатма берди

543

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июл куни автомобиль саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг олти ойида ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 154 фоизга ошиб, 1 триллион сўм соф фойда олинган. Қарийб 73 миллион долларлик автомобиллар экспорт қилинган. Ички бозорда маҳаллий автомашиналар улуши 97 фоизга етган.

Булар яхши, албатта. Бироқ, гап локализация даражаси ҳақида борганда рақамлар мақтанарли эмас. Бу кўрсаткич енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда 45 фоиз, юк автомобиллари ва автобусларда 24 фоиз, холос.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясига умумий ишлаб чиқариш ҳажмини 2023 йилга қадар ҳозирги 250 мингдан 350 минг донага, экспорт ҳажмини камида 100 минг донага етказиш вазифаси қўйилди.

Экспортда бир дона енгил автомобилнинг логистика харажати нархнинг 8-10 фоизини ташкил қилиши қайд этилар экан, бу харажатларни давлат томонидан қисман қоплаб бериш бўйича вазифалар белгиланди. Хорижий дистрибьюторлар билан биргаликда экспорт нархини қайта шакллантириш ва ташқи бозорларга кафолатли чиқиш юзасидан тавсиялар берилди.

Бугунги кунда 5 турдаги енгил автомобиль 5 та алоҳида платформада ишлаб чиқарилаётгани ҳам харажат, ресурс ва вақт сарфини кўпайтириб, маҳсулот нархига ўз таъсирини ўтказмоқда. Шу боис йиғилишда ягона платформада бир неча маркадаги автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Хорижий компаниялар билан шерикликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, “MAN Auto” ва “SamAuto” корхоналарига хитойлик ва япониялик ҳамкорларнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тармоқда локализация даражасини ошириш, хусусан, импорт қилинаётган 22 турдаги базавий қисмларни юртимизда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш топширилди.

Импортни нотариф механизмлар орқали тартибга солиш, транспортларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича хорижий стандартларни жорий этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марказий банк раиси: «Доллар ишлатилишига қарши прокуратура орқали курашиш нотўғри...»

515 20:35 11.10.2019

Энди Саудия Арабистонига Ўзбекистондан кунига икки самолёт учади

713 18:45 11.10.2019

2020 йилдан МДҲда раислик Ўзбекистон Республикасига ўтади

204 16:50 11.10.2019

Сенат янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунини маъқуллади

676 14:38 11.10.2019

Ироқдан Ўзбекистонга 64 нафар бола олиб келинди

1292 22:47 10.10.2019

Ўзбекистонга олти ойда 405 минг сайёҳ келган

195 12:28 10.10.2019
« Орқага