Янгиликлар

Президент Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевга янги вазифа топширди

8995

Президент Шавкат Мирзиёев янги фармонга имзо чекди. Унга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга янги вазифа топширилган.

Фармонга кўра, ҳокимга Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш доирасида Қўқон шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган майдон ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлаш топширилган.

Энди ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказилади.

Шунингдек, фармонда “Қўқон – Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” брендини кенг тарғиб этиш ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танловлар ташкил этилади:

•  биринчи босқич – туман (шаҳар)лар бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг апрель ойида;

•  иккинчи босқич – Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг июнь ойида.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги фестивални тарғиб қиладиган қисқа ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқиши белгиланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Майк Помпеонинг Марказий Осиё сафаридан хитойликлар жазавада

7742 11:09 04.02.2020

Мирзиёев раҳбарлигида қурилган илк саройда намозхона борлигини биласизми?

2815 20:32 25.01.2020

Президент: “Имом Бухорий мажмуаси мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этилади”

813 16:40 25.01.2020

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади

294 11:20 25.01.2020

Мирзиёев мухолифатга қарши эмас, аммо...

1710 22:11 27.12.2019

Блогер: “Президент очиқлик, амалдорлар масъулияти ҳақида гапирди”

1366 22:31 22.11.2019
« Орқага