Янгиликлар

Президент Фармони: ногирон тушунчаси муомаладан чиқарилмоқда

2204

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 декабрь куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда xs.uz сайтида хабар тарқатилди.

Фармонга кўра “ногирон” тушунчаси муомаладан чиқарилмоқда ва у энг аввало, инсон эканлигини ҳисобга олган ҳолда умумэътироф этилган “ногиронлиги бўлган шахс” атамаси киритилмоқда. 

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда. 

Транспорт воситалари ҳайдовчилари – ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш учун тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари ташкил этилади. 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ходим сифатида ёллаган якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқнинг имтиёзли ставкаси белгиланмоқда. 

Фармон билан 51 банддан иборат чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниевга янги вазифа топширди

8765 08:00 05.10.2019

15 июлдан ойлик, нафақа ва стипендия миқдори ошади

1313 17:46 03.07.2018

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади

1240 22:20 06.03.2018

Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит байрамларига ҳам қўшимча 3 кунлик дам олиш кунлари белгиланади

2133 20:20 28.12.2017

Хушхабар! “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинди

2521 18:32 15.12.2017

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди

1553 23:55 07.12.2017
« Орқага