Янгиликлар

Энди миллий енгил автомобиллар ва жамоат транспортлари ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилади

1237

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур ҳужжат билан «ногирон» тушунчаси муомаладан чиқарилмоқда ва умумэътироф этилган «ногиронлиги бўлган шахс» атамаси киритилмоқда. БМТ Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишга тайёргарлик бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилади ва «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2018 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилмаган шаҳар йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш тақиқланмоқда. Келгусида ишлаб чиқариладиган миллий енгил автомобиллар ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мослаштирилган ҳолда махсус ускуналар билан қайта жиҳозланади. Транспорт воситалари ҳайдовчилари — ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш учун тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари ташкил этилади.

Маълумот учун, 3 декабрь БМТ томонидан Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Манчестер Сити” клуби эгасига Ўзбекистондаги ер нега керак?

5094 18:21 08.06.2020

Президент 258 нафар фуқарони афв этувчи фармонни имзолади

488 22:30 21.05.2020

Украинада ҳайит давлат байрамига айланади – Зеленский

1275 09:51 19.05.2020

Президент пропискага оид қонун имзолади

957 00:00 14.05.2020

Тошкентдаги собиқ «ГУМ» сотилади

783 14:07 09.05.2020

Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармон имзоланди

1313 11:30 03.03.2020
« Орқага