Янгиликлар

Президент: “Имом Бухорий мажмуаси мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этилади”

886

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасида диний соҳага ҳам эътибор қаратди: Жумладан, “Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади.

Жорий йилда ҳадис илмининг султони Имом Бухорий, калом илми асосчиси Абу Мансур Мотуридий ва унинг давомчиси Абу Муин Насафий ҳаёти, илмий меросига бағишланган ҳамда диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.

Имом Бухорий бобомизнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини бу мўътабар зотнинг мусулмон дунёсидаги улуғ мақомига мос равишда мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этиш ишларини ҳам бошлаймиз.

Шунингдек, буюк аллома Баҳовуддин Нақшбанд бобомизнинг 700 йиллик таваллуд айёмини юқори савияда ўтказишимиз керак.

Сизларга маълумки, кейинги йилларда юртимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат туфайли тўғри йўлдан адашган, билиб-билмай хатога қўл урган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича, муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда ҳам диний экстремистик йўлга кириб қолганидан чин дилдан пушаймон бўлган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларни жамиятга мослаштириш бўйича ишлар давом эттирилади.

Жаҳонда шиддат билан ўзгараётган нотинч ва мураккаб вазият, турли можаролар жонажон Ватанимиз хавфсизлигини, эл-юртимизнинг осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда мавжуд таҳдид ва хатарларга муносиб жавоб беришга доим тайёр туришимизни тақозо этмоқда, деди Шавкат Мирзиёев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом умматининг 100 буюк шахси: "Ироқ шeри" – Ал-Мусанна ибн Ҳориса аш-Шайбоний 

53 20:30 07.04.2020

Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида қоим бўлиб, кундузи рўза тутганлар бидъатчи бўладими!?

738 19:53 07.04.2020

Имом Бухорийнинг зиёратида

125 19:30 07.04.2020

Коронавируснинг тамаддунга таъсири

457 19:00 07.04.2020

Россиядан пул ўтказмалари ҳажми камайди

201 18:30 07.04.2020

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

565 17:30 07.04.2020
« Орқага