Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Президент кўрсатмаси билан масжид қайта қурила бошланди

2484

Ўтган йили Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни аниқлаб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма бергандилар. Шунга кўра, вилоятда жами 29 та жомеъ масжидларни 2018-2019 йиллар давомида қайта қурилиши белгилаб олинган.

Жаннатда уйингиз бўлишини хоҳлайсизми?..

Зоминдаги «Боймоқли» жомеъ масжидига тамал тоши қўйилди

Дунёдаги энг қадимий 14 масжид ҳақида биласизми? (фото)

Оҳангарон туманидаги “Қорахитой” жоме масжиди ҳам ана шу дастур асосида қайта қурилмоқда. Масжид Тошкент Ўш автомагистрали ёнида жойлашган бўлиб, йўловчилар, меҳмонлар учун ҳам хизмат қилади. Айнан шу сабабли, туман ҳокимияти масжиднинг янги биноси учун бир ярим гектарга яқин жой ажратди. Эндиликда ажратилган майдонга замонавий, кўркам кўринишга эга, барча қулайликлар, шарт-шароитлари билан масжид барпо этилади.

Кеча “Қорахитой” жомеъ масжидининг янги биносига дастлабки ғишт қўйилди. Мазкур тадбирда саховатпеша, эҳсонсевар, дин ва Аллоҳнинг уйлари бўлмиш масжидларга қалбан боғланган, муҳаббатли юртдошларимизнинг хизматлари, жонкуярлиги эътироф этилди. Бу солиҳ амаллари сабаб у дунёю бу дунё буюк ажру мукофотлар соҳиби бўлишларига умид билдирилди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади:

«Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин» (Тавба сураси, 18-оят).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар: Мирзаободда янги масжид қурилади

1542 11:35 15.05.2020

Хушхабар: Сирдарёда яна бир масжиднинг қайта қурилиши бошланди

1169 20:00 25.03.2020

Янги масжид пойдеворига ғишт қўйилди

5596 11:00 28.11.2019

Жибутида энг катта масжид қурилиши ниҳоясига етди

1634 15:00 26.11.2019

Аллоҳнинг байти обод бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

1711 15:00 19.11.2019
« Орқага