Президент Москвага жўнаб кетди

12:31 14.06.2018 424

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага жўнаб кетди.  Бу ҳақда prezident.uz сайти хабар тарқатди.  Давлатимиз раҳбари Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!